Россияда консерваланган палов ишлаб чиқарила бошланди. Ушбу янги маҳсулот "Ўзбек палови –мазали таом” (Плов узбекский с говядиной "Вкусный ужин") номи остида савдога чиқарилди.
Яқинда Москва шаҳрида бўлиб ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмасида янги маҳсулот илк марта намойиш этилди ва кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. Бу эса хорижда ҳам миллий таомимизни хуш кўрувчилар кўпчиликни ташкил этишидан далолат.
Дарҳақиқат, дунё халқларида гуручдан тайёрланадиган ва паловга ўхшаб кетадиган таомлар бисёр, лекин тан олиб айтиш керак, уларнинг орасида ўзбек паловнинг алоҳида ўрни бор.