Бу воқеа ва тарқалган видео хақида кўпчилик хабардор. Лекин хамма эмас. Умуман олганда видеолавхада хеч қандай бир хақорот ёки камситиш аломатлари йўқ. Шунчаки қизиқ холат.
Санъаткорларни пародиясини амалга ошириш билан танилган Шерзод Бин тўй хизматида Мавлуда Асалхўжаевани пародия қилаётган махал, Мавлуда опани ўзлари тўйхонага кириб келади. Шерзодни олдига келиб микрофонни олиб қўйганида хам Шерзод ўзини йўқотиб қўймади. Нари кетиб пародияни давомлайверди. Мавлуда опа эса фонограммани ўчиртиришга муваффақ бўлди.
-Мен шундай рақсга тушаманми?-ажабланади Асалхўжаева. Пародия қилсанг, чиройлик қил, мен чиройлик рақсга тушаман.
Бу орада Шерзод тўйхонани тарк этиб бўлганди.
Диққат: видео мобил телефонига ёзилгани боис сифати жудаям ёмон!