Главная » 2011 » Dekabr » 22 » Сардор Рахимхоннинг Россиядаги аншлаг концерти
11:44
Сардор Рахимхоннинг Россиядаги аншлаг концерти
Сардор Рахимхоннинг Россиядаги аншлаг концерти
Ўзбек эстрадасининг мега юлдузи, Ўзбекситонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг хориж давлатларида хам миллионлаб мухлислари бор. Айнан мана шундай мухлислар илтимосларига биноан Сардор Рахимхон 18 Декабр куни Россиянинг энг совуқ шахарларидан бири Новосибирск шахрининг "Чкалова” концерт саройида яккахон концерт дастурини тақдим этди. Она юртидан узоқда бўлсада лекин қалби хамиша шу диёрда бўлган томошабинлар залда бўш жой қолдирмадилар. Концерт дастури шу даражада қайноқ рухда ўтганидан 2 соатдан 3 соатга узайтирилди. Концертда бир 10га яқин қўшиқлар жонли тарзда куйлангани эса барчанинг олқишига сазовор бўлди. Кўчада 25 даража совуқ бўлсада залда 100% ўзбекона қайноқ харорат хукм сурди. Бу концерт дастури Сардор Рахимхоннинг Россиядаги илк яккахон концерти хисобланиб Сардорни ушбу муваффақиятли бошланиш билан табриклаймиз. Видео хам яқин кунларда.