Бу шеър ақлли, иболи қизларга тегишли эмас. Хозирги кунда бизда Европалашиш авж олмоқда. Биз ўзбекмиз. Бибихоним, Нодирабегим, Кумушойларга муносиб издош бўлайлик ўзбегимнинг қизлари !!!
Ўзбегимнинг қизисиз
Шим кийишиб бунча таранг, Юрибсизлар аранг, аранг. Кимга ўхшаб қолибсизлар, Вой, ойнагаям бир қаранг.
Жуда торку шимингиз-а? Уятмасми, жимингиз-а!
Отангизни аврабсизлар, "Шим иссиқ”деб, жоврабсизлар. Рухсат олгач кенг шимга, Хўп торини ҳоҳлабсизлар.
Ёлғон бўпти ишингиз-а, Қандай чидар юзингиз-а?
Қовоқ уйса ака нега, Бузмайсизлар ҳушингизни. Дейсиз, "отам рухсати бор, Боринг, қилинг ишингизни''.
Нега бўлмас ишинмиз-а? Бўлсангиз гар қизимиз-а!
Қорин, елка яланғоч, Булар яна нимаси? Киндикка темир тақиб, "Пирсинг” дейсиз чамаси.
Булар шайтон намғаси-я, Таққан темир – тамғаси-я!
Киндик очса Овропада, Сабаб қуёш, намлигидан. Осиёда тақлид қилар, Қизлар ақли камлигидан.
Билинг қилар ишингиз-а, Қачон кирар хушингиз-а.
.
|