Мухаббатда инсон сирли бўлиб мисли ўқилмаган китоб каби бўлиш муносабатни узоқ муддат мустахкамлайди дейишади. Сирли бўлмоқ хал қилармиш гўё...
Китоб жавонига яқин келиб ўқилмаган китобларга ким қизиқиш билан қарайди ким эса гумон билан. Ким устидаги ёрқин рангларгаю, ким хайқирган гўзал номларига ошно бўлар...
Мен эса қайта ва қайта ўқилган, ўзимга қадрдон бўлган, ўзим учун нимадир олган, хар бир сатригача ёддан билган, хар бир бобида кулиб йиғлаган, хар бир варағига хотираларим қадалган китобни яна бағримга босиб қайтаман....
Содиқман сенга ўқилган китобим, синалган севгим...
Хар бир чорлашинг бир олам қувонч, хар бир соғинганим юзтубан тушмоқ. Исмим айтганингда кичик бир байрам, хар бир жилмайишинг жажжи бир бахтим..
Сенга бу онлардир, менга билсанг йил, бир он айтганларинг кунларим тиғлар.
Бир кун кўришмасам, хафталар зое, гаплашмай қўйсангчи, ох асрларга тенг..
Рашким синай десанг хазиллар қилиб, билиб-билмай мени ёндириб борим...
Сен учун билинмас мен учун хақиқат, хар бир бефарқлигинг кичик бир ўлим...
Кўнгил йиғлаб берди оқ қоғознинг қатига. Жилваланди чирой унинг харфида. Мухаббатим бўлди достон ўзгаларга, бегонадек ўтдим ўз севганимга...
Ким кимга армону кимга бир алам, хар ёзувда инграб дод дейман деган ажал, ўз ёзганим ўз ўзимга бўлмай қадрдон, етаклаб келмади тошбағир севгим...
Кимга ёқди кимнинг дили бир оғриб, кимнинг кўз ўнгида бахори ўтиб. Кимлар сезди хазон бўлган боғининг, куз келмасдан ёққан жала ёмғирин.
Қалбимда қахратон совуқ аёз қўшиғи, хамон нажот билан битдим номалар...
Майли кимга бўлиб қолар бир ибрат, менга бир жилмайиб боқмаган мухаббат...
Эссиз атагандим сенга бахтимни, ёзув бўлиб қолай сенга энди мухаббат...
|