Клипни суратга олиш ишлари кеч соат 20.00 ларда бошланиб, бир неча соат давомида суратга олиш кўзда тутилган экан. Клип трек йўналишида бўлса ҳам, унда қисман машина билан боғлиқ кичик сюжет ҳам бор. У ерда Лола "Тачка на прокачку" кўрсатувини ўзбекча версияси қандай бўлишини кўрсатишга уринади, айтишларича бу трюкни ўрганиш учун у шахсан Эксзибитдан фотиха хам олган экан))
Хонанда Лоланинг ўзи клип давомида 2 хил имиджда намоён бўлади. Унинг биринчи кийими ўзига хос бўлиб, қора рангда. Ўзига хослиги халиги бир...хм... анави қахри қаттиқ госпожа аёллар борку, ўшалар стилида))) Бу орада суратга олиш майдончасига "Беном” гуруҳи йигитлари кириб келишди ва танаффус вақтида бироз Лола билан клип ҳақида суҳбатлашишди. Бу йигитлар яқинда хамма ёрда хозиру нозир бўлишда бизнинг сайтимиз жамоасидан хам ўтишади, яқинда жамоамизга хам олсак керак)))
Шунингдек, Лола суратга олиш ишларининг биринчи қисмида, канистр ва бейсбол битаси билан бир неча ҳаракатларни амалга оширди. Унинг натижаси билан фақат клипда танишасиз, чунки тан жарохати олганларни кўрсатишмади, кетишимизни кутишди. Лекин орқа тарафдаги омбордан бир қанча одамларнинг инграган, ох урган, фарёд солган ва ёрдамга чақираётганларни овози эштилгандек бўлди. Жасур Шаметов у ерда уруш хақида бадиий фильм олинаётганлигини айтиб 02 ва 03 рақамларига қўнғироқ қилаётган мобил аппаратларимизни "нагло" олиб қўйди.)) Бошқа илож йўқ эди чунки сал наридан Лола битасини ўйнатиб қараб турарди.
Клип режиссёри Жасур Шаметовнинг маълум қилишича, клипда махсус эффектлардан фойдаланилади. Шунингдек, клипда Лола машина билан боғлиқ сюжетда кутилмаган яна бир ҳаракатни амалга ошириши ҳам кўзда тутилган экан. Ўша халиги Эксзибитни "дам"ини олдирадиган прокачка)))
Суратга олиш майдончасини тарк этаётганимизда, клипни суратга олиш ишлари давом этаётган эди. (Омбордаги товушлар хам аста секин тинчиб қолганди....Худо рахматига олсин, улуғ кунларда ишқилиб...)