Хитойнинг "Oriantal Morning” газетаси ҳам бу мавзуда қайноқ хабарни эълон қилди. Хабарга кўра, бир нечта учувчилар Шанхай осмонида ўзидан жуда ёрқин нур сочадиган ғайриоддий жисмни кўришган. CZ6554 русумли самолёт учувчиси интернетдаги микроблогида 20 август куни маҳаллий вақт билан 21.00 да 10 700 метр баландликда доира шаклидаги бир жисмни кўрганини ёзган. Учувчи шунингдек, жисмни борган сари каттая бошлаганини, кўриниши жиҳатидан Ойдан 100 баробар катта бўлганлигини қўшимча қилган. Қизиғ, шу куни Шанхай самоларида парвоз қилган бошқа 10 нафар учувчи ҳам худди шу воқеанинг гувоҳи бўлганлигини баён қилишган. Газетанинг хабарига кўра, бу воқеадан 3 кун олдин мамлакатнинг жанубий-ғарбий қисмидаги шаҳарда ҳам ўзга сайёраликлар кузатилгани ҳақида маълумот тарқалган. Dj.aBu.95@mail.ru