Главная » 2011 » Avgust » 23 » Нончалар
|
Нончалар
Дастурхонга нон урвоғи тўкилишини ёқтирмайдиганлар учун муаммо ечими майда нончалардир.
500 гр ун 250 мл илиқ сув (сут, зардоб) 7 гр қуруқ дрожжа (1 чой қошиқ) 3 ош қошиқ ёғ (3-4 ош қошиқ сариёғ) 2 чой қошиқ шакар 2 чой қошиқ туз
Сувга дрожжа, шакар солиб аралаштирамиз, 10-15 дақиқа илиқ жойда қолдирамиз.
Ун элаб, туз қўшиб юмшоқ хамир қорамиз ва 10-15 дақиқа муштлаймиз. Хамир қанча узоқ муштланса шунча чиройли чиқади. Хамирни муштлаш давомида оз - оздан ёғ қўшамиз.
Ёғланган тоғорачага хамирни солиб, устини ёпиб, илиқ жойга 1 соатга қўямиз.
Хамир икки баробар ошгандан сўнг яхшилаб муштлаб, ёнғоқдек зувалачалар ясаб, ёғланган листга териб чиқамиз.
Зувалачалар устини сочиқ билан ёпиб, илиқ жойда 30 дақиқага (икки баробар ошгунча) олиб қўямиз.
Устига қатиқ ёки тухум суртиб, седана сепиб безатишимиз мумкун.
Қизиган духовкага, 210 С даражада, усти қизаргунгача 15-20 минут пиширамиз.
|
Категория: Кухня / Oshxona |
Просмотров: 1722 |
Добавил: UzDunYo
| Рейтинг: 3.0/1 |
Всего комментариев: 1 | |
0
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|