Бу француз тортининг асл номи "Mille-feuille" ва унинг рецепти биринчи марта 1651 йилда чоп этилган "Француз ошхонаси" номли китобда келтирилган. Mille-feuille бошқа мамлакатларда "Наполеон" номи билан ҳам машхур. Тахмин қилинишича французлар бу тортнинг италиянча тайёрлаш услубини "Наполитан торти" деб аташган ва вақт ўтиши билан наполитан сўзи наполеонга айланиб борган. Наполеон тортининг турли ҳил тайёрланиш услублари мавжуд бўлиб, у жуда майин ва мазали таъмга эга.
МАСАЛЛИҚЛАР:
Биринчи хамир:
150 гр сариёғ ёки маргарин 1ст ун
Иккинчи хамир:
2 ст ун 100 мл сут 1 та тухум чимдим туз
Крем:
6 та тухум сариғи (ёки 3 та тухум) 1 ст шакар 60 гр крахмал ёки ун 600 мл сут 150-200 гр сариёғ
ТАЙЁРЛАНИШИ:
Икки ҳил хамир қориб олиб кейин иккаласини бирбирига қўшамиз.
1. Биринчи хамирни тайёрлаш учун муздек сариёғга ун қўшиб...
2. ...хамир холига келгунча қориштирамиз.
3. Тайёр хамирни совутгичга қўямиз. 4. Иккинчи хамирни тайёрлаш учун унга сут, тухум, туз солиб қорамиз ва... 5. ...муштлаб ҳамир холига келтирамиз.
6. Хамирни бироз ёйиб олиб ўртасига совутгичда турган сариёғли хамирни қўямиз.
7. Пасидаги хамир четларини ўраб, иккала хамирни бирлаштириб зувалача холига келтирамиз. 8. Тайёр бўлган хамирни бироз ёйиб, иккала четини устма уст тахлаймиз. Ва шу жараённи икки уч марта такрорлаймиз. 9. Хамирни пичоқда 12 бўлакка бўлиб, целофанга солиб совутгичга 30 дақиқага қўямиз.
10. Совутгичдан биттадан хамир бўлакчаларини оламиз ва жувада ёйиб, диаметри 20 см ликопчани қўйиб четларини кесиб оламиз.
Қўшимча: Хамирни пишириқ қоғози устида ёйиб, қоғози билан листга қўйилса осон бўлади.