Кўпинча тухумнинг сариғи солинадиган десерт ва пишириқларда унинг оқи ишлатилмай қолиб кетади. Бундай пайтларда тухум оқидан безе, торт ва десертлар пиширилади. "Нафис" печеньеси шундай пишириқлардан бўлиб, уни тайёрлаш учун кўп вақт ва масаллиқ керак эмас. Кўпиртилирлган тухум оқига қолган масаллиқлар солиниб оҳисталик билан аралаштирилади ва духовкага 30 дақиқага қўйилади.
МАСАЛЛИҚЛАР:
5 та тухум оқи 1 ст шакар 3 ош қошиқ крахмал 3 ош қошиқ шакар кукуни ванил эссенцияси (ванилин) 1 ст майда тўғралган ёнғоқ 1 ст майда тўғралган шоколад
ТАЙЁРЛАНИШИ: 1. Тухум оқини бироз кўпиртириб оз-оздан шакар қўшиб... 2. ...яхшилаб кўпиртирилади. 3. Крахмал, шакар кукуни ва ванил эссенциясини қўшиб, 4. оҳисталик билан аралаштирилади. 5. Майдаланган ёнғоқ ва шоколадни қўшиб, 6. яна бир бор оҳисталик билан аралаштирилади.