- Ўзи нима бўлди? - Роббим деган янги ашуламга клип суратга олиш учун Жиззах шаҳрига отланган эдик. Тадбирлар ва тўй-ҳашамлар туфайли йўлга кечки пайт чиқишга тўғри келди. Тунгги соат 2-3лар чамасида Гулистон шаҳридан ўтиб бораётганимизда рўпарамиздан иккита эшшак чиқиб қолса бўладими. Ласетти русмли автомобилнинг олди ўриндиғида эдим. Тўқнашув жудаям кучли бўлганидан, машинамизнинг олд қисми бутунлай пачоқ бўлди. Бошим ёрилиб, майда-майда бўлиб сочилган ойна қириндилари юзимга кириб кетди.
- Бахтсиз ходисадан сўнг дарҳол ортга қайтдингларми? - Йўқ, манзил томон юравердик. Яхши ният билан клип олиш учун сафарга чиққандик. Муқаддас Рамазон ойида Худога таваккал қилиб, бошлаган ишимизни давом эттиришга киришдик.
- Клип олиш жараёнида руҳий тушкунликка тушган бўлсангиз керак? - Албатта. Имкон қадар клипмейкер ва тасвирчиларни ишини қийинлаштирмаслик учун юз берган воқеликни унутишга ҳаракат қилдим. Бу борада менга кучли иродам роса асқотди. Клип олаётганимизда ҳаво ҳароратининг жудаям жазирама бўлганлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шунга қарамасдан, мухлисларимга сифатли клип туҳфа этиш учун бўлиб ўтган барча кўнгилсизликларни сездирмасликка ҳаракат қилдим.