Куни кеча хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг автоҳалокатга учрагани ҳақида гап-сўз тарқалган эди. Шуниси ачинарлики, бу айни бор ҳақиқат. Айни кунда хонанданинг ашаддий мухлисларидан бизга тинимсиз қўнғироқлар ва смс мактублари келиб турибди. Улар тўкаётган маржон-маржон кўз ёшларнинг эса ҳисоби йўқ. Биз ҳам мухлислар илтимосларига кўра хонанда билан юзма-юз учрашишга қарор қилган эканмиз, буни қарангки, хонанданинг тўрт-муччаси соппа-соғ эканлигига ўз кўзимиз билан гувоҳ бўлдик. Айни дамда хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг кайфияти унчалик яхши эмаслиги ва чап қўли бир оз жароҳатланганлигини ҳисобга олмаганда, умумий аҳволи яхши. Эҳ, ёмон кўздан сақласин деб шунга айтишади-да...