Ўзбек шоу бизнесининг ёрқин вакили, бетакрор овози ила кўплаб мухлислар қалбидан жой олган хонанда Зиёда мустақиллигимизнинг 20 йиллик тўйига бағишлаб гўзал юртимизни тараннум этувчи "Ўзбекистон” номли қўшиғини ёзиб тугатди. Шу билан бирга миллий қўшиқларимиздан "Қаро кўзлар”ни янгича йўналишда ижро этиб , бу икки таронага Сарвар Каримов ва Иззат Лутфуллаевлар томонидан клип суратга олинди. Тез кунда Зиёдадан бу икки қўшиқга ишланган видеоклипларни ТВМ орқали томоша қилишингиз мумкин.