Тошкент вақти билан соат 00-30ларда кучли зилзила булди Шу онда кўп қаватли уйлардан хамма кўчага чиққан, Себзор мавзесидан хонанда Шербек Шодиевнинг продюсери Искандар Шукуровнинг қўнғироқ қилиб берган маълумотига кўра у тарафда хаттоки чироқ столбаси тушганини гувохи бўлишган.
Кўп қаватлик уйлар олдида хануз одамлар чиқиб олиб уйга киришга қўрқишмоқда. Хозирча мудхиш воқеалар, (Худо кўрсатмасин) қулаган бино ва ва жабр кўрганлар йўқ.
Ўзбегим таронаси радиоси ЭрДжейи Диджей Микснинг хабарига кўра у яшайдиган Олмазор тумани Қорақамиш 2/5тарафларда чироқлар ўчган, кўчалар қоронғу.
Фарғонадан хабар беришларича деворлар ёрилиб кетган.
Андижондан Асилбек Негматов хам хабар беришича у ерда хам қаттиқ бўлган. Асилбек Негматов:-Уйга энди ижод қилиб қайтгандим. Ётиб энди дам оламан десам қарс-қурс бўлиб кетди. Бунақа пайт кўзга фарзанд кўринаркан, болани кўтариб қочдим, эшик олдига келсам калит буралмайдида. Жуда дахшат бўларкан бу пайт. Ховлига чиққанимда шокда эдим. Сиз 8 этажда турармидингиз (бехосдан сўрайди мендан) Унда бардамлик тилайман сизга (кулади).
Хоразмлик Умид Авезметовнинг хабарига кўра ер қимирлаш эпицентри Қирғизистонда бўлиб 6.2 баллни ташкил этган.
qo'qonda nima bo'maganini manga xich kim ochiq aytmayapti iltimos qo'qonlik vatandoshlar bo'sa yozilar nima bo'ganini chunki yer kuchli qimirlagan joyga eng yaqin joy qo'qonidi