Главная » 2011»Iyul»11 » ўзбек аëллари ҳам оиладаги зўравонликлар ҳақда¸ фақат жигарларигагина юрак ëришдан нарига ўтолмайдилар
15:06
ўзбек аëллари ҳам оиладаги зўравонликлар ҳақда¸ фақат жигарларигагина юрак ëришдан нарига ўтолмайдилар
ўзбек аëллари ҳам оиладаги зўравонликлар ҳақда¸ фақат жигарларигагина юрак ëришдан нарига ўтолмайдилар
Бундайларнинг¸ ўзбек жамиятида қанча эканини биров санаб кўрмаган. Болаларимни етим қилиб¸ қайга ҳам борардим¸ пешонамга ëзилгани шу эканда¸ деб хўрлик ва зўравонликка ҳам шукур қилиб яшаëтган саноқсиз аëллардан бири - бугунги қаҳрамонимиз. Бу аёл оиладаги зулм, янаям аниқроғи, ўз турмуш ўртоғининг зулмига дучор бўлган. 17 йилдан ортиқ оилавий ҳаёт давомида муттасил дўқ-пўписа, калтак ва хорлик остида яшаган.
Охир-оқибат, пичоқ суякка қадалган, яъни зўрайган зулм остида аёлнинг жонига жиддий хавф туғилганидан сўнг аёл уйидан қочишга мажбур бўлган. Шундан сўнггина 17 йиллик калтакнинг азоби элга, хусусан, аёлнинг яқинларига ошкор бўлган.
Ҳозир бу аёлнинг тақдири билан маҳалла, милиция, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи маҳаллий ташкилотлар шуғулланмоқда. Аёлнинг ҳикоялари атрофдагиларни даҳшатга солмоқда.
Биз ана шу ҳикоялар ортидан бу аёлни топдик. У ва унинг яқинлари билан суҳбатлашдик. Аммо, аёл унинг номи матбуотга тушишини истамади. “Бундан ор қиламан”, деди ва айни шу орият-номус унинг 17 йиллик азобга тоқат қилишига сабаб бўлган экан.
Бироқ тўртта фарзанд улғаяётган бу оиладаги зўравонлик номус туфайли ютиб кетадиган зўравонликка ўхшамади. Бундан ташқари, айнан ор-номус ва аёлларнинг болалари билан кўчага қувилишдан қўрқуви бу каби зўравонликнинг фақат ривожланишига хизмат қилмоқда.
Тўрт девор ичидаги зулм қўрғонининг темир дарвозаларини ёриш, дарвоза ортида азобдан тинкаси қуриётган баъзи ўзбек аёлларининг аҳволидан хабар олиш ва ниҳоят, бундай зулмга барҳам беришга уриниш истаги бизни бу ҳикояни Озодлик орқали эшиттиришга ундади.
Ҳали айтганимиздек, қаҳрамонимиз исми-шарифи ошкор бўлиши, номи матбуотга тушишидан қаттиқ қўрқди. “Тўрт болам билан кўчада қолсам, нима бўлади?!” деб қўрқди.
Шунинг учун биз унинг исми, манзили ва унинг шахсига тегишли ҳамма маълумотларни сир тутишга мажбур бўлдик. Аёл муттасил калтак ва ҳақоратлар остида кечган 17 йиллик азобини бизга шундай ҳикоя қилди:
- Мана июн ойида 17 йил тўлади. Бу доим бўлиб турадику. Мен “эр шунақа бўлади¸ қишлоқчилик” деб ҳеч эътибор бермаганманда.
Озодлик: Демак¸ уйда калтаклаш сиз турмушга чиққандан бери бўлаëтган эканда?
- Ҳа. Доим урар эди. Эрим аëллар билан юради. Ундан қўшнимиз ҳам¸ бева ҳам¸ бошқаси ҳам қуруқ қолмайди. Ишқилиб¸ бир юриб олишга ҳаракат қилади.
Ота-онамнинг уйи билан бизнинг уйимизнинг ораси бир қадам. Отам совхоз директори бўлиб ишлаган. Ота-онамнинг уйига қайтиб боришга уялганман.
Озодлик: Уйдагиларингиз 17 йилдан бери давом этиб келаëтган зулм-зўравонликни билмасмиди?
-Уйдагиларимга бундай кучли урганлигини айтмаганман. Мана шу сафар ҳам синглим билиб қолган. Ўша куни эрим паст тарафимга роса тепган эди. Оëқ кийими билан даҳшатли тепган эди.
Синглим менинг бақириқларимни даладан эшитиб келиб¸ аҳволимни кўрди. Тўғриси уйдан қочиб чиққанман. Кейин акам докторга олиб кетди.
Озодлик: Сиз “ота-онамникига қайтиб борсам уят бўлади”¸ деб чидаб келдингизми ëки бошқа сабаби ҳам борми?
- Йўқ¸ ўзим-ўзимга ҳақман¸ юзим ëруғ¸ бошимни кўтариб юраман. Лекин уялганман. Тўртта болам бор. Агар акаларим билиб қолса ва ажратиб олса¸ болаларимни қандай боқаман¸ деб ўйлаганман.
Қўрқув борда ҳаëтда. Эримдан ҳам қўрқаман¸ яшашдан ҳам қўрқаман. Қўлимда ишим бўлмаса¸ уйимда кўпчилик бўлса. Қўрқаман фақат. Ҳамма нарсадан қўрқаман.
Милицияга айтишдан ҳам қўрқаман. Ажратиб олса¸ эрим мени ташлаб¸ бошқасига уйланиб кетса деб қўрққанман. Уят¸ ор-номус деганманда.
Бошқасини ҳам эри урадику¸ пешонамга шунақа эр битган¸ деб юрганман.
Эрим мени урганини опа-акаларимга айтмаганман. Қайнонам ва қайнотам эримга “Уравер¸ ур. Хотинга бўш келма” дерди. Эрим доим бошимга урган. Ўзи каллам ҳам ишламай қолган.
Бу сафар уят ҳам¸ болаларим ҳам бир четда қолиб¸ жоним кўзимга шундай кўринди¸ саккиз кун касалхонада ëтиб чиқдим. Ўз жонинг ўзингга керак экан. Бола ҳам қорни тўқ бўлса мажбур¸ юради энди.
Энди билдимки¸ ҳамма нарсам менга тегадиган бўлса¸ эр ҳам керакмас. Тўртта болам бағримда бўлиб¸ шу уйимда яшасам бўлди.
Озодлик: Сиз ажрашиб кетсангиз¸ тўртта болангиз билан кунингиз ўтишига ишонасизми?
- Мен шуни билмаяпманда. Қўрқаяпман шундан. Мен ҳозир эримга имконият бераяпман. У менга “Мен энди яхши бўламан” деб айтаяпти.
Қайнонам ва қайнотам мендан бу нарсани кутмаган экан. Улар доимгидай юраверади¸ деб ўйлашган.
Эрим 15-20 кунлаб менга умуман эътибор бермайди. Ахир мен ҳам аëлман. Энди кўзим очилаяпти. Менинг ҳам яшагим келади. Эримдан меҳр кўргим келади. Бир оғиз “хотин” деб айтганини эшитмайман.
Атрофимга қарайман. Сингилларимни¸ опаларимни¸ қўшниларимни эрлари шундай ҳурмат қилади¸ ҳавасим келади. Эр-хотин бирга юришади.
Эрим мен билан бир уйда бўлгани билан¸ менга бегона. Юрагим ëниб кетаяпти. Умуман чидай олмаяпман. Эримни бошида бир севдим. Ҳозир менда унга нисбатан нафрат бор. Кўнглим қолиб кетган.
Шу сафар “Балки уйли бўлиб қоларман”¸ деб имкон бериб турибман. Балки аввалги юришини яна давом эттирар?
Мен агар уйимга чиқиб олсам¸ эримга чора кўраман барибир. Энди қайтмайман мен. Энди кўзим очилди. Ҳозир ҳеч ҳам қўрқмайман.
Юристлар билан учрашдим¸ адвокатларга бордим. Ҳар кун қариндошлар келиб¸ далда бериб турибди. Маҳалла бор.
Маҳалла хотин-қизлар кенгашининг раиси бугун (суҳбат 28 май куни ëзиб олинган) келиб мен билан гаплашди. Мени тушунди. Эрим мендан ажраса¸ хор бўлишини биламан мен. Уни мен одам қилиб юраман.
- Ажралмаслик учунда. Эрдан чиқиб¸ яна бир эрга тегса¸ қанақа бўлади. Шу уй-жойимда қолсам¸ яшасам дейди. Ҳаммада бола бор. Мен масалан¸¸¸¸ шундай деб ўйлаганман. Уят деганман¸ ор деганман.
- Чунки калтак еган аëллар маҳаллага айтмаганда. Ўшалар маҳаллага айтмайдида. Агар маҳаллага мурожаат қилса¸ маҳалладан одам боради.
Битта-иккита жонидан ўтгани маҳаллага борган¸ лекин улар ҳам кейин эри билан яшаб кетган.
Ҳозир мени ҳимоя қиладиган маҳалла¸ милиция¸ терговчилардан кўнглим тўқ. Тўрт деворнинг ичида шунча таëқ еб ўтираверган эканман. Олдин ҳеч шунақа бош кўтариб чиқмаган эканман.
Суянсам бўлар экан¸ қўрқмасдан яшасам бўлар экан. Ҳозир мен қўрқмайман.
Ўзимга қараб¸ яхши томонга ўзгараяпман. Чунки мен ҳозир эримдан қўрқмаяпман¸ дейди 17 йил эридан зулм кўрган¸ ўз исми ошкор қилинишини истамаган аëл.
17 йил уйида эридан зулм тортган аёл охири ҳаётига хавф туғилгани, касалхонага ўта оғир аҳволда тушиб қолганидан сўнггина¸ унинг аҳволидан яқинлари, эл-юрт хабар топган.
Фарзандларнинг келажагидан хавотир қилиб ва ота-она, одамлардан ор-номус қилиб, калтак азобини шунча йил тортган аёл энди енгил нафас олаётганини айтмоқда. Аммо, шунда ҳам у номи матбуотга чиқишидан қўрқади.
Бу аëлга нисбатан ўта ваҳшиëна зўравонликдан биринчи бўлиб хабар топган сингил опасининг кейинги қисматидан қайғуради.
- Опам жуда ҳам қаттиқ калтакланган. Иккинчи қаватда яшайдиган бўлса¸ биринчи қаватга подъезддан киришим билан эрим тепди¸ деди. Подъезд тор йўлакку. Эри савлатлироқ эркакда.
Опам “У девордан бу деворга отади¸ ботинкалари билан тепади¸ ҳеч ким ажратиб ололмайди”¸ дейди. Ҳеч ким бўлмаган ҳам. Қоронғида бўлганми¸ билмадим.
Уйга киргандан кейин ҳам томоқларини бўғиб¸ опам томоғидан ҳеч нарса ея олмай қолди.
Опам “Бир қўли билан бўғзимни бўғиб¸ бир қўли билан энгашиб товонимга мушт билан ураяпти” дейди. Опамнинг эри узун бўйлида. Қаранг¸ қаттиқ калтаклангани шуда.
Қайнонаси билан қайнотаси “Уят жойига ур. Кўринмайдиган¸ из қолмайдиган жойига ур” деб айтса¸ сочимдан ушлаб¸ бошимни деворга уради¸ дейди опам.
Эри опамни нервопатологга кўрсатмади ҳам¸ даволатмади ҳам. Яхши гапириб¸ яна уйига олиб келиб олди. Опам тўртта болам¸ деб келди.
Эри опамнинг жинсий аъзоларига ботинка билан урган. Ҳамма томони қоп-қора бўлиб кетган. Кўкарган жойларини кўриб қолдик.
Ўша куни опам “Ўлиб қоламан бу ерда” деб уйидан чиқиб¸ акамникига кетди. У бундай ҳолда жуда кўп калтакланган¸ лекин айтмаган.
Бир уйга қамаб¸ кетмон сопи билан урганида¸ ҳеч ким ажрата олмаган¸ ҳеч ким билмаган. Опам ўзига келмасидан яна урмоқчи экан¸ қўшнилари билиб қолишибди.
Эрининг қўли ҳали қайтгани йўқ. Эрини бир тартибга чақириш керак. Қайнона-қайнотадан айрим яшаши керакда.
Мен бир нарса дейишга қўрқаман. Тўртта боласидан қўрқаман¸ дейди ўз исмини ошкор қилишни истамаган аëлнинг синглиси.
Ўзидан тинглаганингиздек, эр уй-жой ва мол-мулкда улушни қўлда ушлаб қолишга уринмоқда. Энг қизиғи, у қувилаётган уй ҳам шу аёлнинг номида экан.
“Шунисига дод, деб юборгим келди-да”, деди биз билан суҳбатда бу аёлнинг қисматидан хабар топган “Озод аёл” ташкилоти раҳбари Гавҳар Орипова.
Унинг фикрича, ўзбек аёлларининг бу қадар ўз ҳаққини билмаслигига барҳам берилмас экан, бу миллатнинг келажагидан умид қилиб бўлмайди.
- Мен ўйлайманки¸ бизларнинг аëлларимиз ҳақ-ҳуқуқини билмайди. Булар “эрми¸ уриши керак” деб ўйлайди. Яна нима десам бўлади.
Эркакларимиз ҳам ҳозир роса сиқилган. Иш йўқ. қаердан пул топишни билмайди. Фақат ўйлов. Иш билан таъминлай олмаяпмиз. Урди¸ ўлдирди¸ деган нарсалар жуда ҳам кўпайиб кетган.
Мен сизга битта бўлган воқеани айтиб берай. Битта эркак олдин хотинини ўласи қилиб урган. Кейин қараса¸ хотинининг жони узилиб бўлган. Кейин молхонага олиб чиқиб¸ устидан солярка қуйиб¸ ëқиб юборган.
Кейин эса “ўзини ўзи ëқиб юборди” деб¸ ўлган одамга туҳмат қилишган. Энди шуни секин текширмоқчимиз. Уч-тўртта боласи бўлгани учун “отани қамашмасин¸ болалар кўчада қолиб кетади” деб индамасдан юришган.
Зўравонлик жуда кўпайиб кетаяпти ҳозир. Бир тийинга зор бўлиб юрган эркаклар бор. Балки зўравонлик шундан ҳам келиб чиқар.
Кимдан сўрасангиз “Қанақа қилиб оилани боқсак экан? Қандай қилиб пул топсак экан” деб айтади¸ дейди “Озод аёл” ташкилоти раҳбари Гавҳар Орипова.
“Озод аёл” нодавлат ташкилоти Ўзбекистонда ҳуқуқлари топталаётган аёллар қисматини ўрганади, уларга ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Ана шу саъй-ҳаракатлари натижасида калтак зулмидан қутулган ва исми ошкор этилса, яна зулм остида қолиб кетишидан ҳалиям қўрқаётган бугунги қаҳрамонимизни учратдик.