Главная
Регистрация
Вход
Dushanba
06.04.2020
19:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Www.Uz-DunYo.CoM

Меню сайта

Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Мультфильмы / Multfilmlar
Концерты / Konsertlar
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Новости / Yangiliklar
Ужасы / Qo'rqinchli
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма /Drama
Боевик / Jangari
Комедия / Kulgili
Фантастика/Fantastika
Клипы / Kliplar
Документальные / Hujjatli
Юмори / Xazillar
Триллер / Triller
Статья / Maqola
Кухня / Oshxona
SeVgi IzhoRlaRi
Har-Hil SheRlaR
Спорт / Sport
Исторические/Tarixiy
Yulduzlar / Xaqida
Телепередачи / TV Ko'rsatuv

Мини-чат

Ob-Havo


FOTOGALERIYA

  
Главная » 2011 » Iyul » 10 » Қайноналар ўқиши мумкинмас!
19:57
Қайноналар ўқиши мумкинмас!



Қайноналар ўқиши мумкинмас!


Бекажон" пайшанба сони газетасида сирли ва машхур бир хонанда хонимнинг шахсий рукни очилган бўлиб, унинг дунёқарашлари, хаётдаги тажрибалари асосида бераётган маслахатлари диққатимизни тортди.
Забаржад тахаллуси билан фаолиятини бошлаган бу хонанда хонимнинг иккинчи сонидаги рашкчи қайноналар хақидаги сонини сизларга тақдим этишни лозим топдик.
Орангизда рашкчи қайноналардан азият чекканлар бўлса, ва умуман қайнонага бошқача назар солишга ундайдиган сон бўлган деб хисоблайман


Қайноналар ўқиши
мумкин эмас!

Фақат келинлар учун!


Салом менинг сирдошларим. Бугун ваъда берганимдек рашкчи
қайноналар хақида сиралашмиз.

Турмушга чиқаётган хар бир қиз энг кўп қўрқадигани шу қайнона бўлса керак. Қайнона онанг
каби бўлса бахтинг, ундан яхши бўлса тахтинг, мабодо эгов бўлса тамом. Энг
ёмони эса ўғлини рашк қилса ана бундан
ёмони йўқ.

Қанчадан
қанча воқеаларни биламан, нечта оилалар бузулиб кетган. Нечтаси ечимини алохида
квартирага чиқиб кетгач топган. Қани энди рашкчи қайнона шундоққина ўғлини
қўйиб юбора қолса?

Бир келин
нолиганди, қайнонам хаттоки бизнинг ётоқхонамизни эшигини ёпишни хам
таъқиқлаган деб. Хайратдан ёқа ушлайсиз албатта. Эрингизни севсангиз қўпол
қилиб айтганда қайнонани ўлимини кутиб ўтирмайсизку. Бунча совуқ гап деманг, бошингиздан
бир бўлса хам бу фикр албатта ўтади, бунақа пайт инсон миясидан қандай салбий
фантазиялар ўтмайди дейсиз. Ахир бу хаётга курашиб келиб, курашиб яшаб, ўлим
билан хам курашиб кейин жон таслим қиламиз.

Биз аёлларни бунда хамиша қўл келадиган сехри хам макрда.
Хамиша бизларга буни салбий иллат сифатида рўкач қилиб келишади, лекин ўша
салбий нарсани хам ижобий натижа устида ишлатса бўлади-ку. Бир назар солинг макрли ва айёр
аёлларни турмуши қай тарзда? 90
фоизини эри атрофида гирдикапалак! Ундайларни фақат биз аёллар хуш кўрмаймиз,
албатта ахир биз аёллардек хасадгўйи хам бўлмайдида. Тан олиш керакда, яшириб
нима қилдик, хар биримиз ўзимиз билан таққослаб, биздан яхшиси бўлса ич
ичимиздан бир нарса барибир тиғлаб туради.


Хуллас,
рашкчи қайнона ошхонасида керак бўлган рецептимизга кўз ташлаймиз:

Бунинг учун аввало САБР, РОЛЬ ва КАЙФИЯТ
кифоя!

Ўзингиз
учун савол беринг, турмуш ўртоғингизни севасизми?

Бахтли оила бекаси бўлишни истайсизми?

Унда маслахатларга қулоқ тутинг.

Маслахатга ўтишдан аввал унинг ютуми осон бўлиши учун тахлил
қилиб олсак.



1. Нима
бўлса хам қайнона бу эрингизни онаси. Сизни хам онангиз у учун қайнона!

2. Кун
келиб албатта сиз хам қайнона бўласиз, лекин қайнонангиз каби бўлмаслигингизга
кафолат ЙЎҚ!

3.
Қайнона аёл, унинг кўнгли барибир нозик, куч билан эмас мехр билан овлаш керак!
Терс бўлиб кетган эркакшода аёл бўлса хам ишонаверинг унинг қалби барибир
нозик.


Биласизми,
мен ўзимни эркак характерлик аёл деб билардим. Буни атрофимдагилар хам
айтишади. Халқ мени хеч қачон нозик деб билмаган, одамлар хамиша мени кучли деб
билишади. Аслидачи? Мана Забаржад номини олдиму хақиқатни сирли ошкор қилиш
осонроқ кечмоқда. Тошдек қалбимни эритиш хаммага хам насиб қилавермаган, лекин
уддасидан чиққанлар унинг мазасини бир умрга ёддан чиқаришмайди.

Айнан биз
учун ёмон кўринган инсонларни қалбини оча олсангиз борми, хаётингизда учраган
энг аъло инсонлардан кутмаган нарсаларни кўрасиз.

Чунки
бундай инсонлар ижобий хислатларини қалб тубида асраб худа-бехуда сарф қилмай
ўстириб боришади. Ана унга йўл топсангиз бойлик сизники!



Келинг аввал рашкчи қайнонани хам тушунишга харакат қиламиз.
Сиз "рақибингиз”ни тушунмагунча ўзингизни
тушунтира олмайсиз.

Унга
сабаб изланг! Балки бир ўзи ўстиргандир, балки ёлғиз фарзанддир ва хоказо. Энди
эса роль!



Агар
эрингиз сиз билан сирдош ва яқин бўлса унда у билан келишинг, қайнонангиз
олдида сизни ёлғондан уришиб турсин. Лекин бу уришиш худди тирноқ ичидан кир
қидиргандек бўлиб, сиз айбдор эмаслигингиз кундек равшан бўлсин. Буни сиз била
туриб эрингизга у сизни уришаётган пайт индаманг! Айбни тан олавериб узр
сўранг, ёки қайнонангизга илтижоли назар ташланг, худди сизни эрингиз
устингиздан хукм чиқаряптию қайнонангиз эса сизнинг химоячингиздек. Лекин буни
сўзсиз қилинг, қайнонангиз ёнингизни олишини сўраманг! Унга нолиманг бу катта
хато бўлади! Шунчаки кўз қарашлар билан илтижоли бир назар ташлаб ерга
айбдордек қараб турсангиз бўлгани.

Энг зўр
йўли сизга бўлган аввал рахм хиссини кучайтиришда. Айнан қайнонангиз олдида
хамиша айбсиз бўлиб, ўғли сизни эговлаётгандек мухитни яратишга киришинг. Лекин
жа берилиб кетиб эрингиз сочингиздан ховлини гир айланиб судраб юришгача
бормасинда!



Рашкчи
қайнона сизга бўлаётган ўғли тарафидан нохақликдан ички
хислари ўзгаради, ўғлига бўлган қизғониши сусайиб унинг нотўғри харакатларидан
сиз унга яқинроқ бўласиз. Бу хам бир психология, хар қанча инсон ёлғончи бўлган
тақдирда хам адолатсизлик бўлаётган жойда барибир ичидан бўлса хам чидай
олмайди. Уни фикрлашга ундайди.

Қайнонангизга
дўст бўлинг деган баландпарвоз гапларни гапирмайман, чунки мени рецептларим
ўзгача. Қайнонангизга хамма нарсани хам гапираверманг, иложи борича ўғли хақида
умуман гапирманг! Лекин ёмонлай хам кўрманг! Иложи борича мавзуни
буринг. Қайнона ўғлини
росмана ёмонлаб турган пайтида хам, ўша мавзу сизга хам таниш бўлса хам бир
амаллаб чиданг, чунки ўша пайт дардлашиб олиши мумкину, лекин айнан сизни гапларингиз
миясидан бирибир кетмайди кейин. Унутманг она учун фарзанди фақат гох гохида
ёмон бўлиб туради, бошқа пайт у барибир фарзанди. Ана ўша пайтда сизни салбий
фикрларингиз унинг миясида қолган бўлади, ва сизга керак бўлмаган холатда
фойдаланиши мумкин.



Ана энди
диққат!

Диққатни
қайнонага кучайтиринг, лекин пахтакор бўлиб хам кетманг! Қайноналар сиздан кўп
яшаб қўйишган улар дарров сезишади. Лекин айёрона йўллари мавжуд!

Масалан эрингизни туғулган кунида қайнонангизни табрикланг!
Бу кун сизни байрмингиз, ўғлингизни дунёга келтирганингиз байрами деб хеч
бўлмаса бир даста гул беринг.

Бозорга
тушиб ўзингизга нимадир олдингизми албатта қайнонангизга нимадир қўшиб олинг.
Ёқадими унга йўқми фарқи йўқ, хар нарсада илинаверинг. Совға кимга ёқмайди дейсиз?



Қайнонангиз
рашкчими, жахлдорми, эркакшодами қандай бўлмасин уни сиз ўша сизга кўринган
холда эмас, ўзингизга уни бир заифа аёлдек, диққатга мухтождек тасаввур қилинг.
Жуда хам тасаввурга тушмайдиганидан бўлса хам харакат қилинг. Мана шу тариқа
муносабатни хам шундай қилаверинг. Биз инсонни қандай тасаввур қилсак билиб
билмай шундай муносабатда бўлаверамиз. Ижобий тасаввурингизга эса
юқоридаги тушуниш хисси ёрдам беради.

Яхши гапингизга узиб
оладими, берганингизни улоқтирадими, бир кун барибир ортига қараб хаммасини
ўлчаб ўйланиб қолади. Гап сонда. Ўша яхшиликлар сонида тушуняпсизми. Сиз
хақингизда фикр пайдо бўлиши билан албатта кўз олдидан энг кўп бўлган жихатлар ўта бошлайди. Ана шу
жихатлардан диққати бўлсин. Ўзингизда эса сабр ва матонат! Унинг
натижаси ишонаверинг олтиндан бўлади!



Ва энг асосий маслахатим...

Қайнонангизни чин дилдан хурмат қила билинг!
Юқорида бекорга сабаб изланг демадим, хар нарсанинг сабаби бўлади, шуни
тушунишга харакат қилганимизда кўп нарсани ечимини хам ўзимиз уддалай оламиз. Қайнонани
тушунгач эса хурмат қилиш қийин эмас, нима бўлганда хам у сизни эрингизни
онаси. Сиз хам куни келиб қайнона бўласиз, келажакда келинингиз худди сиздек бўлади деб тасаввур қилиб иш тутсангиз ишонаверинг энг жанжалли
холатдан хам ғолиб бўлиб чиқасиз.

Келажакда эса албатта қайтар дуне дегандек
худди ўзингизга ўхшаган тушунган, хурмат
қилган ва албатта барча инжиқларингизни
кўтарадиган келинга қайнона эмас она бўласиз!


Ўзим қайнонамга
қизидай эдим, ўғлига суюкли хотини бўлдим. Болларимга жоним берар
онаман, келин келди бир елкам енгил бўлди.


Бўлдим, бўлдим, Худо бериб келинлик бўлдим...(Юлдуз)



Кейинги сонда оддий хиёнатнинг оддий бўлмаган
хақиқатлари билан бўлишамиз. Ишонаверинг,
у сухбатдан кейин хиёнаткор эрингизга хам бошқача ва керак бўлса
ижобий қарай бошлайсиз. Қандай қилиб?

Кейинги пайшанбагача!

Категория: Статья / Maqola | Просмотров: 913 | Добавил: Uz-MasteR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 Ukinch   (11.07.2011 05:05) [Материал]
Hmm

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Saytga kirish
Login:
Parol:

Malumot izlash

Yangi kun tartibi
«  Iyul 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

SMS




Sayt Faollari

UzDunYo

Пол: Ayol
Новостей:2585

Administrator



_DAVRONBEK_

Пол: Erkak
Новостей:1489

Do'st



Ukinch

Пол: Erkak
Новостей:1262

Moderator



Axliddin

Пол: Erkak
Новостей:202

Administrator



nodirbek547

Пол: Erkak
Новостей:756

Moderator



Copyright MyCorp © 2020