Бугун 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 01:00 да Мексикада бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/4 финал учрашувлари старт олади. Биринчи бўлиб майдонга Уругвай ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари тушишади. Ана шу учрашувни африкалик ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлишди. Камерунлик Неант Алиум майдонда бош ҳакамлик вазифасини бажарса, унга қанотларда Жибрил Камара (Сенегал) ва Фелисиан Кабанда (Руанда) ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳакамлар бригадаси чемпионатнинг Япония - Ямайка - 1:0, Япония - Аргентина - 3:1 (В гуруҳи, 1-3-турлар) КХДР - Голландия - 1:1 (А гуруҳи, 2-тур) ўйинларида ҳакамлик қилишган. Эътибор берган бўлсангиз юқорида санаб ўтилган учрашувларнинг барчасида Осиё жамоалари қатнашган ва натижа улар фойдасига ҳал бўлган. Уругвай - Ўзбекистон баҳсида ҳам ушбу анъана бузилмаслигига, ҳамюртларимизнинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритишига тилак билдириб қоламиз. Бугун 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 01:00 да Мексикада бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/4 финал учрашувлари старт олади. Биринчи бўлиб майдонга Уругвай ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари тушишади. Ана шу учрашувни африкалик ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлишди. Камерунлик Неант Алиум майдонда бош ҳакамлик вазифасини бажарса, унга қанотларда Жибрил Камара (Сенегал) ва Фелисиан Кабанда (Руанда) ёрдам беради.
|