Главная » 2011»Iyul»1 » Bir kunda Onangiz haqida necha martda o'ylaysiz?
12:13
Bir kunda Onangiz haqida necha martda o'ylaysiz?
Bir kunda Onangiz haqida necha martda o'ylaysiz?
Азиз замондошим! "Пурмаъно” саҳифасининг ўтган сонида ўзингиз, ўзгалар ва ҳаёт ҳақида мушоҳадага чорлвчи, нозик ҳис-туйғуларингизни чертувчи ўзбек мумтоз шеъриятда ўз номини мангугу муҳрлаган сўз соҳиблари- Умар Хайёмдан ҳазрат Мир Алишер Навоийгача бўлган шоирлармиз ижодидан, замонавий ўзбек шеъриятининг энг гўзал намуналаридан сизни баҳраманд этгандик. Бугун ҳам ана шу анъанамизни даваом эттирамиз. Бугунги мавзумиз дунёдаги барча оддий ва машҳур инсонларни дунёга келтирган муҳтарама, муниса зот- ОНАЛАР ҳақида.
Эътибор берганмисиз аксарият ҳолларда омаднинг энг юксак чўққисида турганимизда, ишларимиз кўнгилдагидек кетаётганда негадир оналаримизни кам эслаймиз. Ҳаётнинг аччиқ синовларига дуч келганимизда, ишонган дўстимиз юз бурганда ва дилнингимизни хира қилувчи ҳолатлардагини онамизни эслаймиз-а! НЕГА?
Фурсат, нафас ғанимат оналаримизни ҳар куни ёд этайлик, бизнинг зарра эътиборимиздан қувонувчи Каъба мисол кўнглини шод этайлик. Ахир машҳурлардан бири "ОНА-заминдаги ягона худодир” деб бежиз таъкидламаган!
1) Бисёр бўлса агар бол ҳам беқадр,
Такрор айтилганда рангсиздир калом.
Бу ёруғ оламда Ватан биттадир,
Биттадир дунёда Она деган ном! ( Абдулла Орипов )
2) Ўғлим, жигаргўшам айтгин-чи наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига.
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келсанг бир кўрсам-у ўлсам майлига.
Чакка ўтган эски томга ўхшайман,
Кўзимдан ёмғирлар тўкилар тинмай.
Бу ёруғ дунёда борми билмайман,
Ўз ўғли йўлига интизор мендай.
Ҳайҳотдек ҳовлида қолдим бир ўзим,
Нима хаёлларга бормасман баъзан.
Соғмисан ишқилиб, қўрқаман қўзим,
Подшолар ҳақида шеърлар ёзасан.
Ўйнашиб бўларми шохлар билан айт?
Қишлоқи жонинга шеърдан не ҳузур?
Зериксанг – бепоён яйловинга қайт,
Сиқилсанг – даштларда от чоптириб юр.
Фақат хаёлингдан чиқаргин шеърни,
(Кимгадир ёқмаслиги чинми, ёлғонми).
Ахир, сен ёзмасанг ўша Бобурни,
Шоирнинг уруғи қуриб қолганми?
Ўғлим, жигаргўшам айтгин-чи наҳот,
Ачинмайди жонинг онанг ҳолига.
Мени тўшакларга михлаб қўйди бод,
Келиб бир кўтариб чиққин ҳовлига,
Қўлингда жон бериб ўлсам майлига. ( Муҳаммад Юсуф)
3) Қорлар ёғса қучоғига қочиб бордик,
Сочларига оқ гулларни сочиб бордик.
Кўнглингизнинг дарёларин кўп қуритдик,
Она, Сизни меҳнат эмас биз қаритдик.
Ёнингизда не талашдик – ғавғо қилдик,
Эвазига фақат дардлар совға қилдик.
Сизни деб ҳатто игнани ҳам харж қилмадик,
Ота-она кўнглин нега ҳаж билмадик?
Умрингизни ўғирладик ёшлик қурсин,
Худо сизга кўпроқ қилиб қайтиб берсин. (Беҳзод Фазлиддин)
4) Уч-тўрт санғиб келмасам уйга,
Ҳовлимиз саҳнига бир зот сиғмайди.
Зарра тикан кирса гар товонимга,
Фақат менинг онам чиндан йиғлайди,
Онамдан бошқаси ёлғон йиғлайди. (Қўшиқдан)
5) Онаси ўлганда етиб келмади,
Ҳатто йўқламади тиригида ҳам.
Пул ва шуҳрат учун қанча кезмади,
Не-не шаҳарларни бу аянч одам.
Бугун элни йиғиб кўтарди фарёд,
Мармардан хотира қўйди қабрига,
Она тиригида қилолмаган ёд,
Наҳот энди етди унинг қадрига? ( Шукрулло )
6) Ҳар қанча муаттар бўлса-да гулинг,
Уни ҳидин баҳор таратар.
Ҳар қанча гўзал бўлса-да ёринг,
Уни гўзал қилиб она яратар! ( Эркинжон Раджапов)
7) Улкан шаҳарлардан бирида жажжи қизалоқ онасини йўқотиб қўйиб, йиғлай бошлади. Атрофига тумонат одам йиғилиб, "Қизалоқ, сен нега йиғлаяпсан, нима бўлди сенга?” – деб сўрай бошлашди. Албатта қизалоқ онасини йўқотиб қўйганини баён этди. Тез орада етиб келган милиция ходими қизалоқдан " Онанг қандай кўринишга эга эди?” – дея савол беради. Шунда қизалоқ "Менинг онам дунёдаги энг чиройли она эди” деб жавоб берган экан.
Ўқиган кўзлар ва қалбларни Яратган мунаввар этишини тилаб
SHER JUDA MAZMUNLI RAHMAD JOYLAGANIGIZ UCHUN BIR ESLAB UYGA TOLDIK YULDUZ USMONOVA QUSHIQ QILIB AYTKAN BU QUSHIQ MANGA JUDA YOQADI ONA MUQADDAS BU OLAMDA TENG KELOLMAS HECH BIR MAVJUDOD ONA MEHRIGA ONA TUYGUSIGA ONA QALBIGA ONA ALLASIGA
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]