Главная » 2011»May»29 » Италияда “Ислом маданияти” ҳафтаси ўтказилади
12:21
Италияда “Ислом маданияти” ҳафтаси ўтказилади
“Ислом маданияти” ҳафтаси Исломий таълим, фан ва маданият ташкилоти (АЙСЕСКО) нинг ташаббуси билан ва Италия исломий –маданий марказининг иштирокида 23 май кунидан бу мамлакат пойтахти Рим шаҳрида бошланади. “map” ахборот сайти хабар беришича, мазкур маданият ҳафтаси исломий мамлакатлар вакиллари ва жаҳон миқёсидаги яҳудий ва насроний динларнинг бир гуруҳ етакчилари иштирокида бўлиб ўтади.
Мазкур маданий тадбир иштирокчилари бу тадбирдан кўзланган мақсад Ислом маданияти ва тамаддунини яхшироқ таништириш ҳамда турли динлар вакиллари ўртасида диалог маданиятини кенгайтириш эканлигини маълум қилишган.
Шунингдек Италия пойтахтининг расмий ва маданий масъуллари Римда бу маданият ҳафсатини ўтказиш билан ушбу шаҳарни одамлар орасида тинч –тотув яшайдиган марказ ва жаҳон миқёсида эса маданиятлараро диалог пойтахти ўлароқ кўрсатишни назарда тутишмоқда.