Қизгинамни узатдим, Уз уйига кузатдим, Кетарда бир сўз айтдим: Қизим, қайнонанг - тилло.
Аразлаб келар кизим. Жовдираб турар кўзим, Безиллаб турар кўзим, Дедим: қайнонанг - тилло.
Дер: "Қайнонам тили ўқ, Койиб, нолиб, урар дўқ, Кўнгил билан иши йўқ... " Дедим: қайнонанг - тилло.
— Кечирмас, бурни осмон, Эрим яхши, у - ёмон — Бекор айтибсан, нодон, - Дедим, Қайнонанг - тилло. Икки кўлдан чиқар қарс, Мулойим бўл, келгин паст, "Хўп бўлади ", десанг бас, Қизим, қайнонанг - тилло.
Арз килиб келгандаям, Хар нима дегандаям, Қизим ҳақ бўлгандаям, Дедим: - Қайнонанг - тилло.
Кутиб олиб ўзини, Бошламасдан сўзини, Бекитаман оғзини: Қизим, қайнонанг - тилло.
Қайнаб келса, "бор", - дедим, "Сенга уйим тор", -дедим, "Пешона бозор ", - дедим, Дедим: Қайнонанг - тилло. Қизгинамни оврайман. Телефондаям сайрайман, Уйкумдаям жоврайман: Қизим, қайнонанг - тилло.
Чархни бузган - парраси, Қизни бузган - онаси, Бузмай ўлсин - онаси, Қизим, қайнонанг - тилло.
Уйини-уй бўлсин деб, Айрилмоқни кўрмай эп, . Битта билан ўтсин, деб, Дедим: Қайнонанг - тилло. Қиз узатиб тўйлабман, Қутилдим деб уйлабман, Бекорларни суйлабман, Қизим, Қайнонанг - тилло. Қизингмидур ўғлингдир- Бари юрак қўрингдир, Тинчмаса шўрингдир, Қизим, Қайнонанг - тилло
Марҳабохон йиғлаб дер: Юрагим қони - бу шеър, “Тиллахонга “ инсоф бер, Қизим, Қайнонанг - тилло
Тугамайди ғавғоси, Адо қилди савдоси, Қиз туққаннинг жазоси- “Қизим, Қайнонанг – тилло” Marhabo Karimovaning "Dunyoning bir qavati" nomli she'rlar to'plamidan olindi
|