Райҳондан кутилмаган лойиҳалар
Хонанда ўзини актрисаликда синаб кўрган эди, навбат бошловчиликка... Хонанда концерт, суратга олиш ишлари, тинимсиз югур-югурдан ортиб, бошловчиликка вақт топаётгани кишини ҳайратга солади. Райҳон вақтни тўғри тақсимлаш қанчалик фойлалилигини кўрсатиб бермоқчи чоғи. Хонанда ҳозир "Водий садоси” радиосида иккита лойиҳани бошлаб юборган. Улардан бири — ўзбек қўшиқлари хит-парадини белгиловчи "Етти-кетти” деб номланади. Иккинчи муаллифлик лойҳасининг номи — "Love Story”. Райҳон итирокидаги "Етти-кетти” лойиҳаси премьераси 7 майда бўлиб ўтган эди. Кўрамиз, хонанда радиобошловчи номига муносиб топилармикан
|