Дунё тарихида бир фожеа борки, неча йилларки, инсоният қалбини ларзага солади. Бу сувликдаги шундай фалокатки, унинг атрофида жумбоқли саволлар тўла... Бу шундай аянчли ва даҳшатли воқеаки, у ҳақда яратилган картина дунё тарихида энг кассабоп ва энг кўп маротаба намойиш этилган! Ҳа, тўғри англадингиз, "Титаник”. "Океан қироличаси” номини олган, "ҳеч қачон чўкмас” дея ишонилган улкан кеманинг илк сафари чоғидаёқ океан тубига ғаройиб тарзда чўкиши... 99 йил бўлибди, қаранг! Шунча йилдан саволлар гир айланади. Жавоб эса йўқ...
14 апрел 1912 йил Атлантика океанидаги энг йирик фожеа. Саутгемптон йўли бўйлаб Буюк Британиядан АҚШ томонга сузган "Титаник” айсбергга тўқнашдию, иккига бўлиниб, океан тубига ғарқ бўлди. Буни тилда айтиш жуда осон! Бироқ, воқеа кечмишини тасаввур қилиб, этинг жунжикади! Пассажир лайнеридаги 1500 инсон ҳалок бўлиб, фақат 700 инсоннинг жони омон қолди.
Энди жумбоқли саволларга ўтамиз:
~Сўнгги дақиқаларда 50 дан ортиқ пассажирлар ушбу ҳашаматли кемадаги роҳатбахш сафардан нега бош тортишди? Энг қизиғи, рад этганлар орасида шахсан улкан кеманинг соҳиби, эгаси бўлмиш Пирсон Морган ҳам бор эди!
~Нега икки қопламами ости бўлганига (сувўтказмайдиган 19 қаватли) қарамай ва энг замонавий техника ускуналар билан ясалган бу кема чўкиб кетди?
~Нега кема капитани Эдвард Джон Смит ўзини худди ҳеч нарса бўлмагандай тутган:
-Айсберг ҳақида 5 та огоҳлантирувчи сигналларга нега эътиборсиз бўлган? Аксинча, бу ҳақда била туриб, хавфсизлик чораларини кўриш ўрнига тезликни оширишга буйруғ берган;
-Ҳатто кема шикаст кўргандан кейин ҳам, ўртача тезликда қолишга буйруқ бергани кема чўкишини тезлаштиришга сабаб бўлган;
-Кема яратувчиси Эндрюсдан "Титаник”нинг чўкиши ҳақидаги якуний хулосани олишига қарамай, "SOS" сигналини бермаган?
~Нега 3300 кишига мўлжалланган кемада 1178 киши учун 20 та қутқарув қайиқлари бор эди?
Ана шунақа гаплар. Энг ачинарлиси, энг олий табақали британияликлар ва задогонлар, шахснинг табақасига қараб гаплашадиган оқбилагойимлар, не-не орзулар ила улкан кемадаги саёҳатга отланган бошқа кимсалар ярим тун қўйнида муз сувнинг бағрига бахтсиз ё айнан сирли тасодиф туфайли ўзларни топширдилар! Кемага ортилган сон-саноқсиз бойликлар, қимматбаҳо картиналардан тортиб автомашинаю йирик олмос тақинчоқларигача тубсиз океан қўйнидан жой топишди! Бу бойликларни изламаган океаншунослар қолдимикан?! Энг уддабурони Жеймс Кэмерон чиқди. Шартта ажойиб сценарий асосида фильм суратга олдию, дунё кинематографияси тарихида энг қиммат режиссёрга айланди, кинокартинаси эса Ер шарини забт этди! 14 апрел куни биз эса орадан 99 йил ўтган шу фожеа ҳақида эслаб ёзишни маъқул топдик. Сизда ҳам бошқа фактлар бўлса, бўлишарсиз а, азиз мухлислар!?
Жасур ҲАМРОЕВ