|
| | |
Главная » 2012 » Mart » 6 » Ота онам учун укам қотили ва фохишаман
21:41 Ота онам учун укам қотили ва фохишаман |
Ота онам учун укам қотили ва фохишаман
Исмим Мафтуна (ўзгартирилган). Оилада икки фарзанд эдик, мен ва укам Отабек (ўзгартирилган). Тўнғич фарзанд мен қиз бўлиб туғилгач, мендан кейин ўғил фарзандни узоқ кутишган. Чунки мен туғилгандан кейин онам циста бўлиб бола туғиш учун керакли бўлган бир аъзони олиб ташлашган, шунинг учун фарзанд кўриш эхтимоли жуда қийин дейишган. Мен 18 ёшга тўлганимда онам иккиқат бўлди. Оила аъзоларим қувончини кўрсангиз эди. Фарқи йўқ эди ўғилми қизми. Шунинг учун атайин УЗИдан айтмасликларини сўрашган. Ўғил туғилгач ота-онамни ахволини кўрсангиз эди.
Укам Отабек аллада азиз тўрвада магиз бўлиб ўсди. Оз вақт ўтмай онам яна касалланиб фарзандлик бўлиш учун керакли аъзо умуман олиб ташланди. Бир қиз бир ўғилимиз борку дея отам унчалик куюнмасада онам анча вақт яна фарзанд кўрмоқчи эканлигини айтиб сиқилиб юрди.
Укам чўмилишни жуда хуш кўрарди, ёз ойлари укам 2 ёшлар чамаси, ота онам мехмонга кетишди. Ваннада сув яримлатиб ўтказиб ўйинчоқлари билан қўйиб ўзим дугоналарим билан телефонда гаплашиб қолиб кетдим... Жим бўлиб қолганидан кирсам укам кўзларини катта катта очганча сув тагида тепага қараб ётибди. Оёқ қўлим музлаб қолган бўлса хам шок холатида миям ишладими тушунмадим тезда укамни олиб ерга ағдариб сувни чиқаришга харакат қила бошладим, танам дағ дағ титрайдию лекин тез тез харакатдаман.
Телевизорда кўргандек жон жахдим билан массаж қилиб хаво бера бошладим...бефойда..кўкара бошлади... қанча харакат қилдим бўлмади, шартта халатга ўраб ялангоёқ кўчага югуриб чиқдим, кўчада қўшниларим бир иктаси турибди мен жон холатда мошина йўл тарафга чопяпману ёрдам беринглар дея бақиравердим. Аввалига қўшнилар саросимага тушишди кейин болани жонсизлиги ва мени ялангоёқлигимни кўриб бирини эри энди келган эканми югуриб мошинасига қўлимдан тортиб ўтказди. Шифохонага борсак кеч экан. Бутун шифохонани бошимга кўтариб дод солдим, илтимос бир нарса қилинглар дейман, бир медсестрани уриб кетсам денг нега жим турибсан деб...ох эсласам ўша пайтларни...(овози титрайди)..
Уйга келган ота онамни қўшнилар кўчаданоқ бўлган воқеа билан кутиб олишган. Мен бу орада шифохонада нима қилишни билмай телба бўлиб ўтиргандим. Онам кела солиб ура кетди. (йиғлаб юборади). Нималар бўлганини элас эслайман худди фильмдаги узуқ юлуқ кадрлар каби. Отам югуриб ўтди, бақирди, келиб нима қилдинг деб бақирди туртди сўкди... Онам сен ўлсанг бўлмасмиди, асли кўролмасдинг укангни, у эркатой бўлганига бутун умр хасад қилиб келдинг хам деди..деди..деди..кўп нарса деди. Йўқол лаънати кўзимга кўринма дегани аниқ ёдимда, чунки итариб итариб хайдаб бу сўзни бақириб айтаётганди. Ўғлимни нобуд қилдингми сен хам керакмассан деди...
Шок холатим аслида энди келганди. Уйғонармиканман десам бўлмадим, ростдан бўлаётганди. Ялангоёқ юравериб бир остановкага келиб йўловчилар кутадиган бекатдаги скамейкага чўзилиб ётиб ухлаб қолдим. Қаердан уйқу келди тушунмайман. Хеч нарсани билмай ухлабман. Уйғонганимда кечаси эди. Биронта одам келиб кимсан нимасан демайдия. Ўзимга қарасам рости кўчадаги лўлилардан фарқим йўқ, уйчи кийимда, ялангоёқ, сочларим тўзғиган...
Уйга ёки қариндошларим ёки дўстларимникига боролмасдим. Мен ўзимни қотил деб билардим. Сиз тушунмайсизда боролмасдим, осон гапириш лекин боролмасдим. Холатимни тушунтира олмайман, қайта кўчада туғилдим шу куни, тарихим ўчган кун шу куни эди. Яна тентираб бозорга бориб қолдим. Ўша ерда оптовиклар қараб туриб, бир аёл келиб хайдай бошлади ўғри деб ўйлаб. Йиғлаб юборсамда... Бир нарсани қайтаравераман тавба, уйга боролмайман хайдаманг, онам ўлдириб қўяди, укамни кўмиб келган хозир, мандан воз кечди яна нималадир гапириб додлаб йиғлаб ётибман хуллас.. Халиги хотин мендан бешбаттар шокда. Секин четга олиб юпата бошлади, сотадиган растасига олиб бориб чой берди.
Ўзимга келиб воқеани гапириб бердим. Уйингга бор пул бераман, юр олиб бораман хам деди. Кўнмадим. Майли юр бугун меникида қоларсан деб уйига олиб кетди. Ўзи хам квартирада турадиган тадбиркор аёл экан. Эртаси эрталаб оёғимга шиппак бериб бозорга олиб чиқди, иш билан чалғитай деган шекил ишлата бошлади. Бирга савдо қилдик. Шу аснода унга қарашиб ишлаб кетдим. Бу орада неча маротаба мавзу очиши билан тутқаноғим тутиб додлаб йиғлашга тушаманде яна... Ўша психологик синиш бўлганди, ишонасизми яқинда шундан тузалдим. Қандай қилиблигини кейинроқ хозир этиб бераман.
Бир куни савдо қилиб турсам холамгиларни кўрдим, бозорликмас аниқ мени қидиришаётганини кўриб хам хурсанд бўлдим хам қўрқдим. Негадир мени қамашмоқчи деб ўйладимда. Шу фикр кўп турган уйга борсам онам мани милицияга бериб қаматади деб ўйлардим хам. Югуриб қочиб кетдим. Холамгилар сотувчилардан мени сўрашган, лекин мен исмимни бозорда хаммага Наргиза дегандим, халиги хотинга хам албатта. Шунга халиги мен билан ишлаётган хотинга етиб боришмаган. Менимча убу ким танишлардан мени бозорда кўриб бориб айтишган бўлса холамгилар қайтаришни ўйлашган чоғи. Буни мен хозир тушунаман ўша пайтчи? Шок холатида юриб қаматишмоқчи дердим. Эх...кечалари тушларимга укам кириб тер босиб уйғониб кетардим. Ғирт рухий хаста бўлиб қолгандим, кунда кунора шундай уйғониб кетиб йиғлардим.
Квартирада биз билан бирга яна 2-3 бозорчи йигитлар яшарди. Шулардан бири мени кўнглимни ола бошлади, ярим кўнглим шартта уни мехрибонлигига учган шекил. Хуллас ундан иккиқат бўлиб қолдим. Буни билган халиги хотинни жахли чиқа бошлади, бошқа иш қидир менга энди боланг қолувди деб уришди. Хайдашга хайдамадию лекин ё болангни олдир ё туққунингча бошқа иш топ деди.
Мани "мухаббатим" эса қишлоғига кетганча йўқ бўлди. Мен эса сира бола олдиргим йўқ эди, пешона дедим. Бу орада халиги хотинни рахми келиб, туғадиган бўлсанг сенга яхши иш керак деб шахарнинг чеккароғидаги бозордан точка очаётганди, ўша ерга ўзимни қўйди. Ишларим юришди. (савдо турини айта олмайман узр). Қорним чиққач ёрдамчилар ёлладим. Бу орада ўша ердан бозордаги таниш аёлларнинг икки учтаси билан квартира хам ижарага олгандик. Туғруқхонага бориш ва хомиладорлик пайтидаги бир қанча нарсалар пайти келганида бошланди муаммо. Биронта хужжатим йўқ эдида. Паспортимни қайта олиш ва хоказолар билан боғлиқ нарсаларни айта олмайману, лекин халиги хотин ёрдам берди. Таниш билиш қилиб хаммаси жойида.
Ўғил туғдим. Боламни қўлимга беришганида биринчи айтган сўзим "Отабек қайтиб келдинг а укам" дедим. Ишонмайсиз ғирт укамнинг ўзи. Хаттоки чап юзидаги каттагина холи хам худди ўша ерда. Бир хафта йиғладим. Исмини Отабек қўйдим. Йиққан пулларимга квартирада болам билан ўралашиб яшаб турдим, гохида боламни кўтариб бозорга чиқардим. Ўзимни хатоимдан кейин фарзандимни еру кўкка ишонмасдим. Тавба халиям укам деб биламан. Бир маротаба йўқотдим бошқа йўқотишим керак эмас дедим. Болам кундан кунга ғирт укамдек катта бўляпти. Худди ўзи. Икки ёшга етгач кўнглим махалламга тортадида.
Дугонамга қўнғироқ қилдим. Овозимни эшитиб телба бўлиб қолай деди. Уйида хеч ким йўқ пайти келишиб бордим. У махалламнинг нариги тарафида турарди, мени онам эса уни онаси билан қалин дугона бир-бирлариникига тез тез чиқиб туришарди. Дугонамни олдига ўғлим билан кириб келганимда ранги оқариб кетди.
Вой Отабек...Вой деб қотиб қолди.
Хаммасини гапириб бердим. У хам. Кетганимдан кейин онам хам отам хам телбанамо бўлиб қолишган, фақат қариндошлар мени излашибди. Кейин бозорда кўрдик дейишган. Кейин фохиша бўлиб кетган хам дейишибди. Ота онам бизга уни энди кераги йўқ деб кечворишибди. Онам халиям юм юм йиғларакан.
Дугонамга хеч кимга хеч нарса айтмаслигини илтимос қилдим, барибир ишонмадим ва бораман ўзим хозир айтсанг бўлмайди деганимдан кейин ваъда берди. Дугонам тикувчи уни ёнига хар хафта яширинча кела бошладим. Бир куни ўғлим айвончада ўйнаб ўтирса онамни овозини эшитиб шартта беркиндим.
-Вой...вой болам... (онам Отабекни кўриб қолди). Отабегим қайтди...
Дугонамни ранги оқариб югуриб чиқиб онам телба бўлиб қолмасин деб бу дугонамни боласи ташлаб кетганди деб шоша пиша айтишга улгурди хамки онам Отабекни қучоқлаб қўйиб юбормайди. Стол тагидан нариги хонага мўралаб уларни кўриб йиғлайман...
Чиқолмадим.
Онам бир соат то дугонам онаси келмагунча кетмади. Отабекни қўйвормасди. Отабек хам жимгина худди танигандек ўтиради онам билан. Исми Отабек эканлигини билгач эса умуман қўйвормайдида. Отамга ўша ердан қўнғироқ қила бошлади келинг Отабекни кўринг деб. Буёқда келиб улгурган дугонамни онаси хеч нарсани тушунмайди. Дугонам лабини тишлаганча жим. Онаси кимни боласи деб сўрайверади, қайси дугонангни деб.
Хозир деб хонага кириб эшикни ёпди. Нима қиламиз? дейди. Хозир отам келса тамом деб шартта югуриб чиқиб боламни олиб кўчага отилдим.
Тез мошинага ўтириб кетиб қолдим.
Шу билан дугонамга қўнғироқ қилмай қўйдим. Махаллага боролмайман. Бу воқеадан кейин хеч кимни рухий холати ўзидамас, менда хозир болам ўлиб қоладигандек, махаллага олиб борсам......тавба қилдиму худди онам ўчини олиб уни ўлдирадигандек ё мени қаматиб боламни суд орқали олиб қўядигандек. Болам ўрнига болангни оламан дегандек.
Бошқа тарафдан ўша куни онамни кўриб роса соғинганимни билдим. Қийналиб кетдим нима қилишни билмайман. Ота онамни юзини шувут қилиб кўчадан орттирган бола билан махаллага қайтиш бир бўлса оилавий рухий холатимиз ва фарзандим ғирт мархум укамдек эканлиги яна бир муаммо. Бир умр қотилман деган фикрда яшадим. Яшаяпман хам.
Буёғига нима қилишни билмаяпман. Хозир Рамазон... борай дейману хаммаси чалкаш. Қўрқинчим катта. Қотилдек кутиб олади хамма.
Мафтунага ўз
manbaa:sayy
|
Категория: Статья / Maqola |
Просмотров: 2047 |
Добавил: UzDunYo
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|