Главная
Регистрация
Вход
Payshanba
25.04.2024
20:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Www.Uz-DunYo.CoM

Меню сайта

Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Мультфильмы / Multfilmlar
Концерты / Konsertlar
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Новости / Yangiliklar
Ужасы / Qo'rqinchli
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма /Drama
Боевик / Jangari
Комедия / Kulgili
Фантастика/Fantastika
Клипы / Kliplar
Документальные / Hujjatli
Юмори / Xazillar
Триллер / Triller
Статья / Maqola
Кухня / Oshxona
SeVgi IzhoRlaRi
Har-Hil SheRlaR
Спорт / Sport
Исторические/Tarixiy
Yulduzlar / Xaqida
Телепередачи / TV Ko'rsatuv

Мини-чат

Ob-Havo


FOTOGALERIYA

  
Главная » 2011 » Dekabr » 22 » Islomda yo'q marosim...
20:16
Islomda yo'q marosim...


Islomda yo'q marosim...


Assalamu alaykum..!
Аллоҳни танишда тўғри йўл кўрсатадиган илмий китоблар анча кўпайди Алқамдулиллақ. Бугун китоб расталарига қараб кўз қувонади . Лекин шу билан бир қаторда бу китоблардан ташқари инсонларни эътиқодий масалаларда тўғри йўлдан адаштирадиган , чалғитадиган адабиётлар ҳам учраб турибди . Бу каби асоссиз, таг-туги номаълум адабиётлар одамлар орасида ҳар хил хурофий бидъат , урф-одатларни келтириб чиқармоқда.
Шундай адабиётлардан бири, Мушкул Кушод маросими учун асос бўлаётган Қиссаи Биби Сешанба ҳақидаги китоблар . Мушкул Кушод каби хурофий бидъат амаллар ҳали ҳануз одамлар орасида кезиб юрганига сабабчиларидан бири бу мавзулардаги соҳта адабиётларни сотувчилар ва бу маросимларни уюштирувчи соҳта отин ойилардир (бу маросим асосан аёллар томонидан ўтказилади ). Бу маросимни ўтказиш шариатимизда йўқлигини тушунтирмоқчи бўлганингизда улар сизни эшитишни ҳам хоҳламайдилар , асоссиз таг-туги номаълум бўлган адабиётларни сизга асос қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар . Энди бу адабиётларда кўрсатилган маълумотлар қанчалик хақиқатга яқин эканини билиш учун Қиссаи Биби Сешанба китобчасидаги (агар шуни китоб дейиш мумкин бўлса ) баъзи бир маълумотлар билан танишиб чиқсак. Ҳаммамиз ҳам ёшлигимизда Зумрад ва Қиммат ёки Золушка эртагини ўқиганмиз ёки эшитганмиз . Бу эртакларни сизга эслатишимиздан мақсад Қиссаи Биби Сешанба қиссаси шу эртаклар асосида тўқиб чиқарилган , эмишки бир етим қиз ўгай онасининг қўлида азобланиб юрган бўлади . Кунлардан бир куни қизнинг сигири йўқолиб қолади , қиз сигирини истаб бир ғорга кириб қолади , ғорда бир Биби бўлиб (бу шахс Золушка эртагидаги Феянинг айнан ўзи ), у қизнинг мушкулларини осонлаштирибди , ўша етим қиз кунлардан бир куни ўша шаҳар каттаси (акобири)нинг тўйига бормоқчи бўлганда Биби ( наъузу биллақи мин залик) жаннатга қўл узатиб жаннатдан кийим кечаклар олиб берибди , тўйда ўгай онасини кўриб қолиб, у ердан чиққанда кавуши тушиб қолади , кавушини топиб олган акобир кимга бу кавуш тўғри келса унга уйланишини айтади. Хуллас ковуш қизга тўғри келади ва шундай қилиб қизга уйланади . Бу қиссани ёзган шахс шу эртаклардан олганми ёки шу эртакларни ёзганлар шу қиссадан олганми билмадик , нима бўлганда ҳам бу бир мантиқсиз асос замирида ёзилган қиссалар бўлиб, мусулмонларни диннинг асоси бўлган тавҳиддан узоқлаштириш мақсадида дин душманлари томонидан одамлар орасига чалғитиш учун киритилган бузуқ эътиқод ҳисобланади . Китоб фақат ўқиш учун эмас, балки ундан маъно ва мазмунни уқиш ҳамда ҳақиқатни билиш учун ёзилмаганми ? Қўлимизга китоб шаклида нима тушса, унга кўр- кўрона эргашиб кетавериш, ҳақиқий ҳожатлардан беҳожат зот Аллоҳ қолиб , тўқима, йўқ ердаги шахслар ёки ўлиб кетган, суяклари ҳам чириб битган зотларни шафоатчи қилиб олиш на шариатга тўғри келади , на мантиққа. Ахир бутпарастлик ҳам жоҳилият даврида одамлар орасида бутларни Аллоҳ билан бандалар ўртасида шафоатчи қилиб олиш оқибатида келиб чиқмаганми ? Энди бу хурофий одат асли одамлар орасига қаердан кириб қолганлигини ва бу амал ширк эканлигини илмий тарзда тарихий манбаларни ўрганиш орқали ечим топишга ҳаракат қиламиз . Биби сешанба келиб чиқиш моҳиятига кўра маъбуда рамзи бўлиб , унинг илдизи Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқда Ислом дини келгунига қадар кенг ёйилган маъбуда Анахита (Нахид) га бориб тақалади. Анахита деҳқончилик ва чорвачилик, ҳосилдорлик ва пишиқчилик маъбудаси ҳисобланиб , гўё унинг қудратига инсон ва ҳайвонлар, қушлар ва барча жониворлар ҳам бўйсунган , деб ҳисобланар эди. Ана шу хурофий ишонч — зардуштийлик дини сарқити мусулмон одамлар орасида Биби мушкул кушод яъни кишини ҳар қандай мушкулдан халос этувчи Она образига айланди . Қадимда унинг шахсини тарғиб қилувчилар Биби Халфа номи билан юритилган . Ҳозирда эса бу бирон-бир диний маълумотга эга бўлмаган соҳта отин ойилар томонидан тарғиб қилиниб келинмоқда . Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ақл эгалари учун бундан ортиқ ҳужжат келтиришга ҳожат бўлмаса керак . Энди мен Аллоҳнинг қулиман деган муслим ва муслималар Аллоҳнинг ўзидан бошга тушган қийинчиликни , мушкулини осон қилишини сўраши керак . Бу тўғрида аниқ ва ишончли манбалар бор . Уларни топиб, ўқиб, амал қилишга ҳаракат қилмоғимиз шарт.
Категория: Ислам / Islomiy | Просмотров: 968 | Добавил: UzDunYo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Saytga kirish
Login:
Parol:

Malumot izlash

Yangi kun tartibi
«  Dekabr 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

SMS




Sayt Faollari

UzDunYo

Пол: Ayol
Новостей:2585

Administrator



_DAVRONBEK_

Пол: Erkak
Новостей:1489

Do'st



Ukinch

Пол: Erkak
Новостей:1262

Moderator



Axliddin

Пол: Erkak
Новостей:202

Administrator



nodirbek547

Пол: Erkak
Новостей:756

Moderator



Copyright MyCorp © 2024