|
| | |
Главная » 2011 » Sentyabr » 25 » Алмаштирилган сурат ва адаштирилган суратлар (dj.abu.95)
07:59 Алмаштирилган сурат ва адаштирилган суратлар (dj.abu.95) |
Санъаткорлар ва машҳур инсонларнинг ҳаётида рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида сўзловчи мазкур саҳифамиз ўз ўқувчиларини соғинтириб қўйган бўлса, ажаб эмас. Бугунги "қовун тушди” воқеалар эса "Қовун тушди” саҳифасининг бироз "дам олгани”ни ювиб кетади, деган умиддамиз.
ФАРҲОДЛАР ИККИТА, СИЗГА ҚАЙСИ БИРИ?
Таҳириятга машҳур режиссёрлардан бири қўнғироқ қилиб фаолияти давомида содир бўлган қизиқарли "қовун тушди” билан ўртоқлашди.
Аммо у газетада исм-шарифи чиқишини хоҳламади.
— Куним ҳар доимгидек бошланди. Янги фильмни суратга олиш ишлари юзасидан ёрдамчим иккаламиз актёрларга қўнғироқ қила бошладик. Бош ролларнинг бирини бериш учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаевга қўнғироқ қилиб, Қисқа сўрашувдан кейин, уни роли билан таништира бошладим. Гапимни жимгинаб бўлганидан сўнг, «Мен қандай қилиб бу ролни ўйнайман, ёшим кичик, сиз эса ота деяпсиз?» деди. Шунга қарамай, уни қўярада-қўймай, фильм сюжети билан таништирдим. Яна жимлик. Ниҳоят, гўшакнинг у тарафидаги суҳбатдошим, «Йўқ, ака, сиз мени тушунмадингиз. Сиз айтаётган ролни минг ҳаракат қилсам ҳам ижро этолмайман. Назаримда, сиз мени ким биландир адаштираяпсиз. Мен актёр эмас, бастакор Фарҳодман», деса бўладими!.. эшити
Тўғриси, ўша пайтда 2-3 дақиқача ўзимга келолмай, гап тополмай қолганман. Кейин гап нимадалигини тушуниб етганман.
Маълум бўлишича, бизнинг санъатимизда иккита Фарҳод Абдуллаевлар бор экан. Мен эса актёрга эмас, бастакорга қўнғироқ қилиб, «дардимни» айтаётган эканман.
"БИРГИНА РАДДИЯ БИЛАН ҚУТИЛГАН”
Дилдора Рустамова: — Исмим сабаб содир бўлган бир "қовун тушди” воқеани кўп эслайман. Бир куни мендан телефон орқали интервью олишди. Чиройли мавзудаги суҳбат бир ҳафтадан кейин чоп этилиши керак эди. Ўша куни ишга кетиш олдидан газета харид қилиб, не кўз билан кўрайки, менинг гапларим адашим Дилдора Рустамованинг сурати олдида турибди (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими, бошловчи ва дубляж актрисаси)… Мен билан суҳбатлашган журналист қизни топдим. Бўлган ҳодисага аниқлик киритсам, суҳбатдошим мени ҳаётда кўрмаган, у фақат битта Дилдора Рустамовани танигани учун, мақолани унинг сурати билан чоп этган экан. Журналист қизимиз бу соҳага эндигина кириб келгани учун, ҳеч қандай чора кўрмай, биргина раддия билан вазиятдан чиқиб кетган эдик. Тўғри, бу вазиятда мен қовун туширмаган бўлсам ҳам, бу воқеани ҳозир юзимда таббассум билан эслайман. (dj.abu.95@mail.ru)
|
Категория: Новости / Yangiliklar |
Просмотров: 836 |
Добавил: dj
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|