Главная
Регистрация
Вход
Payshanba
18.04.2024
10:34
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Www.Uz-DunYo.CoM

Меню сайта

Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Мультфильмы / Multfilmlar
Концерты / Konsertlar
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Новости / Yangiliklar
Ужасы / Qo'rqinchli
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма /Drama
Боевик / Jangari
Комедия / Kulgili
Фантастика/Fantastika
Клипы / Kliplar
Документальные / Hujjatli
Юмори / Xazillar
Триллер / Triller
Статья / Maqola
Кухня / Oshxona
SeVgi IzhoRlaRi
Har-Hil SheRlaR
Спорт / Sport
Исторические/Tarixiy
Yulduzlar / Xaqida
Телепередачи / TV Ko'rsatuv

Мини-чат

Ob-Havo


FOTOGALERIYA

  
Главная » 2011 » Sentyabr » 7 » Никоҳ ва муҳаббат
15:37
Никоҳ ва муҳаббат
Никоҳ ва муҳаббат





Савол: мен ўн беш ёшлик қизман. Уйимдагилар мени амакиваччамга турмушга чиқишимни исташмоқда. Мен эса уни севмайман. Аммо ундан бошқа йигитни яхши кўраман. Айтинг нима қилишим керак?

Аллома доктор Қаразовийнинг жавоби:
الحمد لله ، والصلاة والسلام على رسول الله، وعلى آله وصحبه، ومن اتبعه إلى يوم الدين، وبعد:
Севги- муҳаббат ва ҳиссиётлар масаласи. Бугунги кунларда театрлар, ҳикоялар, қиссалар, фильмлар ва бошқаларнинг натижасида улар кўпайиб қизлар ана шу каби ишларга боғланиб қолган кўринади. Мен уларнинг кўплари бу туйғуларга алданиб масхара бўлиб қолишларидан қўрқаман. Хусусан, ҳозирги сингари ёшда бўлса, ўсмирлик ва балоғатга етиш ёшида. Қалб эса холи. Ширин сўз холи қалбга тўғри келиб қолса уни эгаллаб олади.
Айрим йигитлар афсуски шу ишларини алдамчилик қилиш ёки бу ишларидан завқланиш учун қиладилар ва ўзаро суҳбатларида бугун фалончи қиз билан гаплашгани, эртага яна бири билан, индинга яна бошқаси билан ва ҳоказо гаплашишини айтиб мақтанади.
Шундай экан муслима қизларга менинг насиҳатим бундай гапларга алданмасинлар, ота-оналарининг ва қариндошларининг насиҳатларига қулоқ тутсинлар, фақатгина ҳис-туйғунинг ўзи билан оила қурмасинлар. Аммо ҳамма ишни энг аввал ақл тарозуси билан ўлчаб кўришлари керак. Бу бир томондан.
Қариндошларга ҳам айтадиганим шуки улар қизларининг рағбатларига қарасинлар. Зеро ота ўз қизининг рағбатини деворга урмоғи ва қиз истаган йигитга эмас ўзи истаган йигитга эрга бериб уни кераксиз матодек қилиб қўймоғи мумкин эмас. Натижада қиз ўзига ёқмаган ва ўзи истамаган оилани қурган бўлади. Бунга сабаб эр билан ота эмас қиз бирга яшайди. Шундай экан қиз бунга рози бўлган бўлиши керак. Бу дегани никоҳдан олдин йигит ва қизлар ўртасида ҳиссиётли алоқалар бўлиши зарур дегани эмас. Энг камида қиз шу йигит билан турмуш қуришга рози ва кўнгли хотиржам бўлсин дегани бу.
Шунинг учун Ислом уйланадиган йигитни уйланмоқчи бўлган қизига қарашига ва иккиси бир бирини кўриб олишига буюради, ва ҳадисда келганидек “ унга қарашлик ораларингизни муҳаббатли қилишга ҳақлироқдир.”
Шариати ислом оиладаги ҳаёт ҳар икки тарафнинг ўзаро розиликлари асосида барпо бўлишини истайди. Қиз рози бўлади, энг камида ўз фикрини ва хоҳишини очиқ айтишда эркин бўлади ёки агар ҳаё қиладиган бўлса розилигини кўрсатадиган ишни қилади. Масалан жим туради. “Бокира қиздан рухсат олинади. Унинг рухсати жим турмоғидир. Турмуш кўрган аёл ўзига ўзи эгалик қилади”. Яъни у мен розиман деб очиқ- ойдин айтмоғи керак. Аммо бокира қиздан рухсат сўралса уялиши мумкин. Ана шунда у жим туради ё табассум қилади. Шунинг ўзи кифоя. Лекин қиз “Йўқ”, деса ёки йиғласа уни мажбурлаш керак эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз розилигисиз эрга узатилган бир аёлнинг никоҳини бекор қилганлар. Баъзи ҳадисларда келишича бир ота ўз қизини у хоҳламаса ҳам эрга бермоқчи бўлибди. Шунда қиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига шикоят қилиб келибди. У зот икки уч марта отасини рози қилишга буюрибдилар. Қизни ўз фикрида қаттиқ турганини кўриб “истаганингни қил”, дебдилар. Шунда қиз: “Отамнинг айтганларига розиман. Лекин мен хоҳладимки оталар бу ишда ихтиёр ўзларида эмаслигини билиб қўйсинлар”, деди.
Бу борада мен таъкидламоқчи бўлганим шуки қизнинг розилигини олиш керак ва қизнинг валийлари бунга рози бўлишлари лозим. Кўпгина фақиҳлар ана шуни шарт қилиб қўйганлар. Улар никоҳ мукаммал бўлиши учун қизнинг валийлари рози бўлишлари шарт деганлар. Ҳадисда: “Валий ва иккита адолатли гувоҳларсиз никоҳ йўқ”, “Қайси аёл валийсининг розилигисиз никоҳланса унинг никоҳи ботилдир, ботилдир, ботилдир”, дейилган.
Шунингдек, ҳадисда “Қизлари масаласида хотинлар билан маслаҳатлашинглар”, деб буюрилганидек она ҳам бу никоҳга рози бўлиши керак. Чунки она ўз қизининг хоҳишини яхши билади. Бу билан қиз ўзининг оиласига ризолик билан қадам қўяди. Отаси рози, онаси рози, эрининг яқинлари рози.... Натижада ана шундан сўнг унинг ҳаёти ғам-ғуссага тўла лойқа ҳаёт бўлмайди.
Демак, энг яхшиси бу иш буюк шариати ислом истаган ана шу сувратда тугал бўлсин.



Алоуддин Ҳофий таржимаси
Категория: Ислам / Islomiy | Просмотров: 982 | Добавил: Axliddin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Saytga kirish
Login:
Parol:

Malumot izlash

Yangi kun tartibi
«  Sentyabr 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

SMS




Sayt Faollari

UzDunYo

Пол: Ayol
Новостей:2585

Administrator



_DAVRONBEK_

Пол: Erkak
Новостей:1489

Do'st



Ukinch

Пол: Erkak
Новостей:1262

Moderator



Axliddin

Пол: Erkak
Новостей:202

Administrator



nodirbek547

Пол: Erkak
Новостей:756

Moderator



Copyright MyCorp © 2024