|
| | |
Главная » 2011 » Avgust » 6 » Пешшонада Мерседес
|
Мени бир узоқ танишим эски Мерседес русумли автомобиль сотиб олганди. Машина янги бўлмагани сабабли, албатта, кўзга кўринар-кўринмас камчиликлари бор эди. Шулардан бири бу машина рулидаги эмблеманинг йўқлиги эди.. ҳа тўғри топдингиз - ўша мерседес компаниясини эмблемаси (доира ичидаги учбурчак юлдуз).
Негадир бу нарса танишимни асабига жуда ҳам, жуда ҳам тегарди, гоҳида машинага ўтирганда рўлни ушлашдан аввал сўкиниб ҳам қўярди, лекин уни меҳнат фаолияти ишлаб чиқариш заводида бўлганлиги туфайли, унга завод ишчилари ўша юлдузчани станокда бўртириб хромлаштириб чиқариб беришга муваффақ бўлишди, ҳамда у эмблемани рулга ўрнатди қўйди. Қисқаси, чиройли бўлди. Бу юлдузчани оригиналдан бирдан-бир фарқи шунда эдики.. оригинал юлдузчани шунчаки енгил латун чизиғидан иборат қилиб тайёрланади, улар эса яъни завод ишчилари қўл бола юлдузчани оғир "сталь"дан блямба қилиб қўя қолишганди.
Ҳаммаси яҳши эди, лекин бир куни у кичик бир аварияга дучор бўлди, шунда машинани рулидаги асрагич ёстиқча ишга тушди, буни ҳамма билади "подушка безопасности", айнан ўша юлдузча танишимни тўғри пешшонасига бориб урди, урганда ҳам юлдузчани қирралари уни пешонадаги терини кесиб-кесиб ташлади.
Шифоҳонада пешшонани бир неча ип тикишди, лекин яратганни қудрати билан ҳаммаси тезда битиб кетди. Жароҳат туфайли пайдо бўлган шрам умуман билинмас эди. Агарда бир нарсани инобатга олмасам, ундан асорат ҳам қолмаганди десам бўлади. Чунки жароҳат марказидаги терининг структураси ўзгариб қолганди, оддий шароитда пешшонада тиртиғ борлиги умуман сезилмасди, лекин шу кундан бошлаб агарда у уялишдан, асабийлашишдан, спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан қизариб кетса, унинг пешшонасида Мерседеснинг оқ эмблемаси жуда ҳам ойдин намоён бўларди.
|
Категория: Новости / Yangiliklar |
Просмотров: 698 |
Добавил: Ukinch
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|