Главная
Регистрация
Вход
Payshanba
21.11.2024
22:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Www.Uz-DunYo.CoM

Меню сайта

Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Мультфильмы / Multfilmlar
Концерты / Konsertlar
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Новости / Yangiliklar
Ужасы / Qo'rqinchli
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма /Drama
Боевик / Jangari
Комедия / Kulgili
Фантастика/Fantastika
Клипы / Kliplar
Документальные / Hujjatli
Юмори / Xazillar
Триллер / Triller
Статья / Maqola
Кухня / Oshxona
SeVgi IzhoRlaRi
Har-Hil SheRlaR
Спорт / Sport
Исторические/Tarixiy
Yulduzlar / Xaqida
Телепередачи / TV Ko'rsatuv

Мини-чат

Ob-Havo


FOTOGALERIYA

  
Главная » 2011 » Iyul » 24 » ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ: “ШОГИРДЛАРИМНИНГ МЕНГА ТАҚЛИД ҚИЛИШЛАРИГА ҚАРШИМАН!”
23:04
ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ: “ШОГИРДЛАРИМНИНГ МЕНГА ТАҚЛИД ҚИЛИШЛАРИГА ҚАРШИМАН!”


ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ: “ШОГИРДЛАРИМНИНГ МЕНГА ТАҚЛИД ҚИЛИШЛАРИГА ҚАРШИМАН!”


Халқимиз орасида "Мевали дарахтга тош отилади” деган мазмунан теран мақол бежизга айтилмаган. Халқ санъаткорни ардоқлаб, ютуғини олқишлаб, камчиликларини танқид қилганида албатта, бу ўша санъаткорнинг қилган ижоди, сарфлаган вақти бесамар кетмаганлигини, дарҳақиқат, диққат-эътиборга сазовор санъаткор эканлигини англатади. Шундай экан, саҳифамизнинг бу галги қаҳрамони Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов бўлиб, суҳбатимиз мавзуси устоз санъаткоримизнинг айрим мухлислар эътирозларига сабаб бўлган охирги ижод намуналари ҳақида бўлди...

— Ғуломжон ака, бугунги кунда ўз ижодингиздан чекиниб шогирдларингизга кўпроқ эътибор қаратаётганга ўхшайсиз...

— Тўғрикуя, лекин мен ўзимнинг ҳам ижодимга кўпроқ эътибор беряпман. Ҳеч кимдан кам жойим йўқ, кам бўлмайман ҳам. Мен ижод одамиман. Ҳали тўхтаганим йўқ. Шу қаторда бошқаларнинг ижодига ҳам эътибор бериб қарайман.

— Айрим шогирдларингизни телеэкранлар орқали кузатганимизда уларнинг борган сари саҳнадаги ўзини тутиши, ҳатто интерьвюлардаги гапиришларигача сизга тақлид қилишлари сезилиб қолади...

— Мен тақлидга қаршиман. Энди устоз шогирд бўлиб ижод қилгандан кейин фақат тақлид қилиш шарт эмас. Санъатга қадам қўяётган инсон аввало ўзининг қайси йўналишда ижод қилмоқчилиги ҳақида ўйлаб олиши керак. Шогирдларга келсак, улар ўз йўлини топиб олгунча эҳтимол, ўхшашга ҳаракат қилишаётгандир. Мен кўпчиликка айтаман бу нотўғри эканлигини. Баъзилар ҳақиқатан юриш туриши, кийинишлари, саҳнада гапиришларимизгача ўхшатмоқчи бўлишади.

— Сиз устоз санъаткориз. Санъаткорнинг саҳна ва саҳна ортидаги кийиниш услуби қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тушунчангиз бор албатта...

— Санъаткор энди ҳамма жойда ўрнак бўлиши керак. Шунинг учун ҳам бошқалардан сал фарқлироқ, ажралиб туриши керак деб ўйлайман.

— Қанийди, ҳамма санъаткорлар ҳам сиз каби ўйласа. Айримлар ҳатто миллий қўшиқларни куйлаб ҳам мухлислар қаршисига европа либосларида чиқишяпти-ку...

— Тўғри. Лекин телевидениега тўн, дўппи билан чиқмайдику барибир. Агар ўша европа либосини моделлаштириб, миллий кўринишда кийиб чиқишса яхши бўлади. Лекин бу нарса йўқ-ку. Қизларда бор, миллий матолардан аралаштириб тиктиришяпти. Европа либосларига қаршимасман, ўзига ярашса бўлди. Кийим барибир одамни очадиган нарса. Қанийди эркакларга ҳам моделлаштириб ўзбечка миллий кўринишда тикиб беришса.

— Энди буни санъаткорлар дизайнерлардан талаб қилиши керак-да.

— Тўғри. Лекин ҳар бир санъаткор қўшиқларинниг руҳига қараб либос тиктиради.

— Масалан, сизнинг охирги "Санамгина” қўшиғингизга ишланган клипда Европа спорт услубидаги жинси костюм шимда кўринганингиз кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди...

— Энди одамлар мени фақат костюм шимда кўриши керак эмас-да. Мен ўзи кўча-кўйда юрганда ҳам ҳар хил спорт, европа услубидаги жинси костюм шимларида юраман.

— Шу услубда кийиниб чиқишингизни режиссёр таклиф қилганмиди?

— Режиссёрнинг битта гапи шу бўлдики, ўша клипда қизнинг ўзи замонавий, шунингдек, у замонавий либосда худди учиб юргандек суратга тушган. Энди мен унинг ёнида жиддий костюм шимда чиқсам қанақа бўларкин? Ўшанга яраша кийиниш керакми?

— Клипда қаҳрамон сифатида ёш қиз билан суратга тушганингиз ҳақида ҳам кўпчилик танқидий фикр билдиришяпти...

— Ие, мен ўша клипга тушадиган ёш йигитлар билан теппа-тенг кўринаман. Ўзим биламан бу нарсани, нега бошқа одамни клипимга олишим керак? Ҳеч концертларда аҳамият бермайсизларми, ўша ёшлар билан бирга ўтирганимда улардан фарқим борми йўқми? Масалан, дейлик, ўша сизлар яхши кўрадиган Озодбек менинг ёнимда турса, мендан ёш кўринадими у (кулиб)? Сиз бир эътибор бериб кўринг-да концертларда . Шундан кейин гапирсангиз бўлади.

— Эҳтимол сизни мухлислар устоз санъаткор сифатида ҳурмат қилишгани учун ҳам ижодингиздаги бу ўзгаришларни қабул қилишолмаётгандир...

— Ҳазм қилишолмаётганлар тушунчаси паст одамлар бўлади. Концертда бир солиштириб кўришсинчи, қайси биридан қарироқ кўриняпти Ғуломжон ака деб айтинг уларга.

— Ўзингизга кўпроқ юқори баҳо берасизми?

— Ўзимга кўпинча камчилик кўзи билан қарайман. Имкони борича бошқалардан бурнимни кўтармасликка ҳаракат қиламан. Камтарликни ўзимда бир касб деб биламан. Ёш, катта билан бир хил муомалада бўлишга ҳаракат қиламан.

— Бошқа санъаткорлар ҳам сиз каби бўлишганида эди...

— Улар юлдзлик касалига чалинган. Уларни фалончи-юлдуз деб бир мақтаб қўйинг телевизорда, ёки газетада, бўлди энди машҳур бўлдим, шу йўлда кетаман деб бошқаларни қўлини учи билан кўрсатиб қолади. Лекин мен ёшлигимда ҳам унақа бўлмаганман. Улардан минг марта баланд бўлган тақдиримда ҳам манмансирамаганман. Чукни бизга ўша эски тарбия кучли бўлган. Бизни устозларимизда ҳам шунақа нарса бор эди. Улар ҳеч қачон кибрланмаган. Ҳозирчи, манманликни ҳам бир биридан ўтказиб юборишяпти айрим санъаткорлар. Бу ҳолатни тоза юлдузлик касалида кўраман. Балки жойигатушиб қолар, лекин кеч бўладида. Ўн йиллик ижод жараёнидаги санъаткорларни олиб кўрайлик, шунақаларни нечтаси келиб, нечтаси кетди, тўғрими? Қани улар? Журналистларда энг ёмон одат бор, ҳалиги санъати борми-йўқми уни порлаётган ёрқин юлдуз, бунақаси бўлмайди деб кўкларга кўтаришади. Ҳаёт шунақа, бугун бор эртага йўқ. Бугун бири келади, кетади. Эртага бошқаси келади. Буни ўша димоғи осмонга кўтарилганлар ўйламайди ҳеч қачон.

— Устозлар мана шу тушунчаларни шогирдларига ҳам ўргатишлари керак, тўғрими?

— Ие, устозларининг ўзи шунақа бўлсачи? Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар деган гап бор. Устознинг ўзи яхши устоз қўлида тарбия топган бўлиши керак. Кейин яхши устозга шогирд тушиш керак. Ким билади(ўйланиб)? Балки, ҳаммаси ўз изига тушиб кетар?

— Аёлларни, қизларни яхши кўрасиз деб эшитганмиз...

— Албатта, аёллар, онажонларимиз азалдан биз санъаткорларнинг илҳом паримиз бўлиб келишган. Яширмайман, мен ўзим аёлларни, қизларни яхши кўраман. Тўғрисини айтаман. Ҳаётни яхши кўраман. Шунинг учун менинг репертуаримда муҳаббат тўғрисидаги қўшиқ кўп. Ижодкор ҳаётдаги ҳамма гўзалликдан илҳом олишни билиши керак. Шу яшаётган жойимизнинг азизлиги, гўзаллиги, тинчлигидан илҳом олишимиз керак.

— Сизнинг санъатингиз ҳам, ижодга кириб келган вақтингиз ҳам баъзи бировлардан улуғроқ... Бугун ортингизга боқиб, нималарни кўрасиз?

— Ортда жуда ҳам катта ижодни, санъатни кўраман. Ўзбек халқига устоз санъаткорлардан қолдирилган улкан меъросни кўраман. Энди шуни шогирдларимиз чиройли давом эттиришларини хоҳлайман. Ҳозирги қўшиқчиларнинг ичида жуда ҳам чиройли оранжировка қилиб, яхши маъноли қўшиқларни айтаётган санъаткорлар ҳам кўп. Орамизда ана ўшаларнинг кўпайишини хоҳлайман.

Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА
Категория: Новости / Yangiliklar | Просмотров: 1022 | Добавил: UzDunYo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Saytga kirish

Malumot izlash

Yangi kun tartibi
«  Iyul 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

SMS




Sayt Faollari

UzDunYo

Пол: Ayol
Новостей:2585

Administrator



_DAVRONBEK_

Пол: Erkak
Новостей:1489

Do'st



Ukinch

Пол: Erkak
Новостей:1262

Moderator



Axliddin

Пол: Erkak
Новостей:202

Administrator



nodirbek547

Пол: Erkak
Новостей:756

Moderator



Copyright MyCorp © 2024