Главная
Регистрация
Вход
Yakshanba
24.11.2024
18:18
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Www.Uz-DunYo.CoM

Меню сайта

Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Мультфильмы / Multfilmlar
Концерты / Konsertlar
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Новости / Yangiliklar
Ужасы / Qo'rqinchli
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма /Drama
Боевик / Jangari
Комедия / Kulgili
Фантастика/Fantastika
Клипы / Kliplar
Документальные / Hujjatli
Юмори / Xazillar
Триллер / Triller
Статья / Maqola
Кухня / Oshxona
SeVgi IzhoRlaRi
Har-Hil SheRlaR
Спорт / Sport
Исторические/Tarixiy
Yulduzlar / Xaqida
Телепередачи / TV Ko'rsatuv

Мини-чат

Ob-Havo


FOTOGALERIYA

  
Главная » 2011 » Iyul » 14 » ҲАСАД БОБИДА УСТАСИЗ, БАҒРИКЕНГЛИКНИ ҚАЧОН URGANASIZ?
16:42
ҲАСАД БОБИДА УСТАСИЗ, БАҒРИКЕНГЛИКНИ ҚАЧОН URGANASIZ?


ҲАСАД БОБИДА УСТАСИЗ, БАҒРИКЕНГЛИКНИ ҚАЧОН URGANASIZ


Санъатда кўролмаслик, ҳасад қилиш қачондан бошланган ноъмалум-у, бир санъаткор биринчи поғонани бошқаларни менсимасдан эмас, бағрикенглик билан ҳам ушлаб туриш мумкинлигини исбот эта олди. У бағрикенгликни, кичик ё катта истеъдоди бор санъаткорларнинг бошини силаб, саҳнада елкама елка тура билди. Бошқалар унинг бошини катта деса, шу бошини элнинг олдида истеъдодлар учун эгди. Бирон жойи камайиб қолгани йўқ. Ҳамманинг ҳурматини қозонса қозондики, заррача обрўйини йўқотгани йўқ. Бу эзгулик айрим ҳамкасблари назарида, жуда ғалати кўринди, ҳасад оловини ёқиб юборди. Бир мақоламизда ёзгандик. Дастурхонда ош бўлмаса, шўрвага ҳам шукур қиласан деб. Аслида шўрва ичиб юрган дастурхонимизда энди палов тортилдимикан? Айрим машҳурларимиз ижодига гап йўқ. Айрим қўшиқлари таҳсинга арзигулик. Шу инсоний сифатларининг инсонга хос эмаслигини билганинг сари, шу кучли ижодига назар ҳам ташлагинг келмас экан. Бошида қийин бўларкан, бироқ, мослашиш, дил ярасина бошқа куйдан малҳам сурса ҳам битаркан! Ҳозир замон зайли ҳам бошқача...Олдинлари, характери қопоғон ит каби бўлса ҳам, санъати арзигулик бўлса, осмонларга кўтаришган, ҳозирги давр инсонийлигига қараб саралаётгандай, гуручини гуручга, курмагини курмакка...Бизнинг мисоллар нима бўпти, одамлар анойи эмас, уларда бу ҳақда юзлаб мисоллар анча мунча йиғилиб қолган! Билсангиз иғвою ҳасад тошлари диққат тортгани билан, меҳр улашмайди, эътиборнинг энг сараси ва улуғи тош отилган шахсларга тортиқ этилади! Юрагингиз шундай иллатдан фориғ бўлмас экан, руҳий касал бўлиб қолаверасиз! Шахсан мен бу хонанданинг ашаддий мухлиси эмасман, қўшиқларини ҳам онда сонда тинглайман. Мен каби тингламаслар, ўнтадир, юзтадир...бироқ, унинг айни пайтда қўшиғини тингламаса ухлай олмайдиган миллионлаб мухлислари бор. Халқ муҳаббатини қозониб бўлди. Энг муҳими, у элнинг эътиқодини забт этиш палласида. Бу ишонч демак. Бундай мартабага эришган санъаткорларимиз бармоқ билан санарли. Ачинарлиси, уларнинг бари миллат ишончни суъистеъмол қилди. Уларнинг кимлигини қўл билан кўрсатиш ё шунчаки ишора қилиш ҳам шарт эмас. Одамларнинг ўзи жуда яхши билади. Бугунги санъат мухлислари санъатнинг шайтон ва фариштамисил хонандаларини жуда яхши фарқлайдиган бўлган. Бировнинг ютуқларини кўра олмасликдан руҳий безовталаниш ҳасаднинг тўла намоён бўлишини кўрсатади. Бу ҳолнинг узоқ давом этиши инсон ўз этини ўзи ейиши билан баробар. Ҳа, у “Синишимни соғинди кимлар” бежизга куйланмаган. Ҳануз соғинаётганлар талай. Бироқ, ёмонлик яхшилик устидан ғалаба қозонармиди? Инсон ўз юзини, аслида кимлигини ошкор этади қўяди, холос. Онгнинг шуури бўлмаса, бошда кўтариб юриш ҳайф эмасми, юзда нур бўлмаса, ясама, чиришга дохил ниқоб эмасми, Яратганнинг уйи бўлмишни дил десангу, унда шайтон васвасаларини ҳам бир кунимга ярар деб яширганинг нимаси? Ватан, муҳаббат, дўстлик ҳақида куйласангу, ҳаётдаги қилмишларинг куйлашингга, умуман гапинг гапингга тўғри келмаса, нима? Сен қандай инсонсан ахир, юрак очиб, юрак бериб яшолмасанг? Бағри бутун санъаткор бўлиб ўрнак бўлолмасанг, биринчиман дейишга ҳаққинг борми? Эҳ, бундай саволлар талай! Эзгуликни юрагига жо қилган хонандани эришаётган ютуқларга ета олмагани сабаб тақдиридан ва ўзидан нолиб, уни синдириш пайида ўтга-чўққа ураётган ҳамкасбларига шунчаки ачинасан, киши. Шундоғам умр қисқа...Уни ҳасад сақичига ёпиштиргунча, бағрикенглик, софдиллик шарбатига ботирган афзал эмасми? Бир жуда машҳур санъаткор бор. Мўлтон кўзлари ҳасаддан ёнади. Ўзидан бошқа ҳеч кимни тан олмайди. Иғводан оғзи гапириб чарчамайди ҳам. Тил мускули ҳам туну кун ишлайвериб, лахим гўштга айланиб кетган. Куни кеча унинг яқин бир дугонаси ТВда давлатимиз солиқ органларининг айрим ходимларини пора билан бошини айлантириб, бизнес қилганликда айблангани ҳақида маъноли бир кўрсатув ҳам намойиш этишди. Атрофидагиларга қараб, унинг ўзи ҳақида яхшигина хулоса қилиш мумкин бўлиб қолди. Яна бир машҳур санъаткор бор. Улар азалий қариндошга ҳам ўхшайди. Бир биридан ранг олган бўлса кераков. Энди у ҳақда гапирмай қўя қолай. Эсласанг, кулгинг келади ва кайфиятинг бузилади. Шундай майда чуйда ишларга берилгунча, ижод қилиш афзалроқ эмасми? Ҳақиқий санъаткор кимлигини санъати билан исбот қилмайдими, аслида? Назаримда, байрам тантаналари финали ҳақида сўз кетганда, бугунги ҳақиқат бошқа фикрга доялик қилади. Аслида Назарбековнинг самимий қўшиқларига тадбир ниҳоясида куйлаш анча аввалроқ берилиши керак эди. Зора, миллий қарашларимиз, ёшларимиз тафаккури ҳақиқий ўзбекона оҳанглардан завқланиб, ўзбекона фахр ҳиссидан бўй таратармиди? Тилагимиз, байрамларимиз шу хонанда иштироки билан ҳали анча йиллар нур таратаверсин! Финалларга айнан Озодбек каби бағрикенг, ватанпарвар, сотқин бўлмаган санъаткорлар муносиб! Тилёғламалик ёхуд пахта қўйиш ибораси билан ушбу мақолани сийлашингиздан олдин, бағрингизни кенг тутишга бир бор уриниб кўринг. Кейин фикримизга қўшиласиз ё йўқ ўз виждонингизга ҳавола. Дарвоқе, Озодбекнинг ижод мактабига яқин, ё шу ижод оламидан руҳланган санъаткорларга назар ташласак...Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Алишер Файз, Сардор Раҳимхон...Улар ҳам шахсий, ҳам касбий жиҳатдан кўпчиликка ўрнак бўладиган жиҳатлари билан ҳурмат қозонаётгани кўз олдимиздаги ҳақиқат. Тан оласизми ё йўқ, бугун ўзбек санъатига айнан шундай ҳам оиладан, ҳам санъатдан бахтини топган бахтиёрлар сув ва ҳаводек зарур! Тобора тозаланиб бораётган санъатимиз келажагини мана шундай қалби тоза санъаткорларга ишонган мутасадди раҳбарлар ҳам омон бўлсин! ПОСТСКРИПТУМ: Деди у: “Ўшаларни ёзиб, қаламинг кучи ҳам сўняпти.” У деди: “Бўлса бордир, бироқ, сенинг сўниб бораётган ижодинг каби эмаслиги аниқ!” Jasur HAMROYEV
Категория: Статья / Maqola | Просмотров: 1291 | Добавил: UzDunYo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Saytga kirish

Malumot izlash

Yangi kun tartibi
«  Iyul 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

SMS




Sayt Faollari

UzDunYo

Пол: Ayol
Новостей:2585

Administrator



_DAVRONBEK_

Пол: Erkak
Новостей:1489

Do'st



Ukinch

Пол: Erkak
Новостей:1262

Moderator



Axliddin

Пол: Erkak
Новостей:202

Administrator



nodirbek547

Пол: Erkak
Новостей:756

Moderator



Copyright MyCorp © 2024