Главная
Регистрация
Вход
Payshanba
21.11.2024
23:10
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Www.Uz-DunYo.CoM

Меню сайта

Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Мультфильмы / Multfilmlar
Концерты / Konsertlar
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Новости / Yangiliklar
Ужасы / Qo'rqinchli
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма /Drama
Боевик / Jangari
Комедия / Kulgili
Фантастика/Fantastika
Клипы / Kliplar
Документальные / Hujjatli
Юмори / Xazillar
Триллер / Triller
Статья / Maqola
Кухня / Oshxona
SeVgi IzhoRlaRi
Har-Hil SheRlaR
Спорт / Sport
Исторические/Tarixiy
Yulduzlar / Xaqida
Телепередачи / TV Ko'rsatuv

Мини-чат

Ob-Havo


FOTOGALERIYA

  
Главная » 2011 » Iyul » 4 » Мағлуб бўлдик. Аммо улар тарих яратишди
07:15
Мағлуб бўлдик. Аммо улар тарих яратишди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сўнгги 3та ўйиндан фарқли равишда Уругвай билан ўйиннинг бошиданоқ биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қила бошлади. Биринчи навбатда рақибнинг ўзи бизга шундай ўйин услубини таклиф этди. Бундай жамоа билан бундай ўйин услуби орқали жамоамизнинг ҳақиқий кучини билиб олишимиз мумкин эди.

Энг асосийси, гол уриш учун дастлабки яққол имкониятга биз эга бўлдик. Азизбек Муродов ўзининг қанотида бошлаган ҳужумни марказга кўчирди. Ҳужум ортида ўйнаган Холмуродов жарима майдончасига кириб бораётган Махсталиевни тўп билан таъминлади. Сардоримизнинг зарбасига эса озгина куч етмай қолди. Уругвайликлар ўша заҳоти қарши ҳужумга ўтишди. Элбио Алварезнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Ғанишер Холмуродов қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг бошида уюштирилган мана шу икки ҳужум жамоаларга ўзига хос ишонч берди. Кейинги вазиятларда ташкил этилган позицион ҳужумларда вакилларимиз фаол ҳаракат қилган бўлсалар, кейинчалик уругвайликларнинг ҳужумлари хавфли кўриниш ола бошлади. Айниқса, ўнг қанотда индивидуал жиҳатдан кучли бўлган Алварез ҳимоячиларимизни анча асабийлаштира бошлади. Ўйиннинг 27-дақиқасида Алварезнинг ўзи дарвозабонимиз қаршисида ёлғиз қолиб кетди. Бахтимизга, унинг Асилжон Мансуровни алдаб ўтиб, берган зарбаси тўғри Ғанишернинг қўлига келиб тушди. Ҳимоямизда таҳликали вазиятлар барибир ўз “сўз”ини айтди. 28-дақиқада марказий ҳимоячимиз Жавлон Мирабдуллаев узоқдан баландлатиб етказиб берилган тўпни бош билан қайтаришда хатога йўл қўйди. Жарима майдончасига кирар-кирмас Чарамони дарвозамизнинг бурчагини аниқ нишонга олди.

39-дақиқада вакилларимиз бурчак тўпидан самаралироқ фойдаланиш мақсадида жарима майдончасига кириб келаётган Сардор Собирхўжаевга тўпни ерлатиб етказиб беришди. Собирхўжаевнинг зарбасини эса дарвозабон қўллари билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Айнан мана шу дақиқалардан бошлаб устунлик тўлалигича Евстафеев шогирдлари томонга ўтди. Аммо Уругвай футболчилари ўта тартибли ва зич ўйнагани боис, терма жамоамизда эркин ҳужум уюштириш учун биринчи бўлим охиригача деярли имконият бўлмади.

Ҳисобда ортда бораётган жамоа, табиийки, эътиборни ҳужумга қаратади. Гол уришни қанчалик уддалаш эса жамоанинг маҳоратига, ўйинга бўлган концентрациясига боғлиқ. Футболчиларимизнинг маҳоратига асло шубҳа қилмаймиз. Ҳаттоки, ўйинга бўлган концентрация ҳам паст бўлмади. Аммо Уругвай футболчиларидан ўйинга бўлган иштиёқ бизнинг футболчиларникидан ҳам юқорироқ эди бу кеча.

Ўйиннинг 64-дақиқасида таянч ярим ҳимоячиларимизнинг бироз сусткашлиги эвазига жарима майдончамиз атрофида бўш зона юзага келди ва ундан Агирре унумли фойдаланди. Яхши ижро этилган зарбани Ғанишер Холмуродов бартараф эта олмади – 2:0. Очиғи, шу гол ортиқча бўлди.

Голгача бўлган вазиятда Бунгача Аббос Махсталиев майдон марказида рақибидан тўпни эгаллаб олиб, йўл-йўлакай бир-икки нафар футболчини чалғитиб, 18 метрдан зарба йўллашга қарор қилди. Аммо унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Голдан кейин эса футболчиларимиз вабанкка бориб, кўпчилик бўлиб олдинга ўтиб кета бошлашди. Бу эса рақиб учун қўшимча имкониятлар ярата бошлади. Масалан, ўша пенальти белгиланган вазият. Муҳсинжон Убайдуллаев захирадан майдонга тушган Агирре қаршисида ёлғиз қолди ва уни чалиб йиқитишга мажбур бўлди. Агирре эса турган жойида Ғанишерни алдамоқчи бўлди. Дарвозабонимиз бунга кўнмади. Ҳисоб ўзгармади. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида эса майдонда очиқ футбол бошланиб кетди. Ҳаттоки Мирабдуллаев ҳам ҳужумга қўшила бошлади.

Тан олиш керак, бу вақт давомида тўп билан кўпроқ бизникилар муомалада бўлган бўлсаларда, гол уриш имкониятлар Уругвайда кўп бўлди. Баъзан Ғанишер бизни голдан қутқарган бўлса, баъзан омад Уругвайдан юз ўгирди.

Ҳа, Мексика-2011 биз учун бугун тугади. Ҳа, кучли саккизликка кирдик. Биламиз, кўпчилигингиз бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадингиз. Аммо, келинг, ўсмирларимизнинг ғолиблик кайфиятига, уларнинг шиддатига қойил қолайлик. Ширин ва ҳаяжонли дамларни бизга ҳадя этгани учун ЎЗБЕКИСТОН ўсмирлар терма жамоасига ташаккур билдирамиз!

ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
НИМЧОРАК ФИНАЛ
УРУГВАЙ – ЎЗБЕКИСТОН 2:0 (1:0)
Гол: Сантьяго Чарамани 29, Родриго Агирре 64,
Ноаниқ пенальти: Гильерме Мендез 76
Огоҳлантиришлар: Сантьяго Чарамани 38, Жим Варела 46, Жанни Родригес 89 – Муҳсинжон Убайдуллаев 75
Ўзбекистон: Ғанишер Холмуродов, Асилжон Мансуров, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Раҳмонов, Аббосбек Махсталиев, Азизбек Муродов (Давлатбек Ёрбеков 62), Бобур Давлатов (Мирзамурод Жўрабоев 76), Муҳсинжон Убайдуллаев, Сардор Собирхўжаев, Холмурод Холмуродов (Жасур Ҳакимов 65), Темур Ҳакимов
Уругвай: Матиас Куберо, Алехандро Фурия, Гастон Сильва, Жанни Родригес, Максимилиано Морейра, Эмилиано Веласкес (Себастьян Конобра 20), Жим Варела, Леонардо Паис, Эльбио Альварес (Гильерме Мендез 73), Родриго Агирре, Сантьяго Чарамони (Хебер Ратти 62)
Ҳакамлар: Неант Алиум (Камерун), Жибрил Камара (Сенегал), Фелисиан Кабанда (Руанда)
Категория: Спорт / Sport | Просмотров: 1038 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Saytga kirish

Malumot izlash

Yangi kun tartibi
«  Iyul 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

SMS




Sayt Faollari

UzDunYo

Пол: Ayol
Новостей:2585

Administrator



_DAVRONBEK_

Пол: Erkak
Новостей:1489

Do'st



Ukinch

Пол: Erkak
Новостей:1262

Moderator



Axliddin

Пол: Erkak
Новостей:202

Administrator



nodirbek547

Пол: Erkak
Новостей:756

Moderator



Copyright MyCorp © 2024