Главная
Регистрация
Вход
Yakshanba
05.04.2020
06:07
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Www.Uz-DunYo.CoM

Меню сайта

Категории раздела
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Мультфильмы / Multfilmlar
Концерты / Konsertlar
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Новости / Yangiliklar
Ужасы / Qo'rqinchli
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма /Drama
Боевик / Jangari
Комедия / Kulgili
Фантастика/Fantastika
Клипы / Kliplar
Документальные / Hujjatli
Юмори / Xazillar
Триллер / Triller
Статья / Maqola
Кухня / Oshxona
SeVgi IzhoRlaRi
Har-Hil SheRlaR
Спорт / Sport
Исторические/Tarixiy
Yulduzlar / Xaqida
Телепередачи / TV Ko'rsatuv

Мини-чат

Ob-Havo


FOTOGALERIYA

  
Главная » 2011 » Iyul » 3 » Mensiz yashagansan, yana yashaysan
20:08
Mensiz yashagansan, yana yashaysan


Эшик кунгироги жиринглади. Совчилардан бекиниш ниятида хонамга югуриб кирдим. Пастда Равшан акамнинг машинаси турарди. Эшик тарафдан аёлларнинг саломлашиши кулогимга чалинди. Шу пайт кул телефонимга смс келди: «Дилноз, деразадан караб юбор». Ойна олдига бориб, «Нима дейсиз?» дегандай бош чайкадим. Кейин баланд овозда гапираётган аёлни гапига тушунолмай гаранг эдим:
- Тог тог билан учрашмаса хам, одам бир-бири билан учрашаркан-да, Наргизахон! Агар бу ерда яшаётганингизни билганимда, илло билло остонангизга кадам босмасдим…
Колган аёллар хам чувиллашишиб кучага чикиб кетишди. Парда ортидан хаммасини куриб турардим. Тулачадан келган аёл тогорасини иккинчи аёлга бераётиб, Равшан акамга зарда билан гапира кетди:
- Тавба киз куриганми сан болага а?
- Ойи, нима булди тинчликми?-деди у хам хайрон булиб.
- Тинчликмас!-дея шартта кесди машинанинг олдига утираётган аёл. Куча тула киз! Дарахтни тепсанг киз ёгилади! Каердан топа колдинг буни? Сенга киз кидириб утиб кетаман шекилли. Нега менга мултираб турибсан? Олманинг тагига олма, нокнинг тагига нок тушади билдинг?!Хайда!
- Каерга?- Равшан акам мен каби хеч нарсани тушунмасди.
- Очик мозорга…
***
Бу булиб утган вокеа ростми ёки тушми фарклай олмасдим. Олманинг тагига олма, нокнинг тагига нок тушади? Хаёлларимни егиб, мехмонхонага чикдим. Боягина чиройли килиб ясатилган дастурхон, зулмат коплаган хонанинг куркига курк кушолмасди. Ойим бир бурчакда йиглаб утирар, холам уни юпатиб тасалли берарди:
- Майли куйинг йигламанг опа, хали кизингизга яхши жойлардан келади. Курмагандай булиб кетасиз…
- Кайдам… келаётганларнинг хаммаси отасини сурайди. Кимлигини билиб, суриштиргач индашмайди. Яна олдимда битта кизим бора…
Мени куришгач иккаласи хам сергак тортишди.
- Кел кизим…-ойим ёнидан жой курсатди. Утир.
Ичимни кизитаётган саволларга жавоб топиш ниятида ойимнинг олдига утирдим.
- Ойи…бу аёл дадамнинг танишими?
Улар аввал менга, сунг бир нуктагага караб жим туравердилар.
-Ха, - деди кейин бирдан сергак тортиб. Бу сир очилишини умуман истамасам хам, хаёт буни хохламаётганга ухшайди. Куза кундамас, бир кунда синади дейишлари хам бекоргамасакан…Бундан ун йил аввал, Равшаннинг отаси даданг билан шерикчиликда фирма очишган. Бошида иш яхши булмади. Олинган фойда, кетган харажатларнинг урнини коплолмасди. Икки йил деганда фирма гуллай бошлади. Колган фойдага магазин ва дорихоналар очишди. Пул купайгач шайтон йулдан урдими, киморга уралашиб колишди. Арок деган нарсани чикарганга минг лаънат! Хуши жойида булмаган даданг Равшаннинг отасини уйини ютиб олган. Фирманинг ярим даромадини хам киморда йук килиб булишган экан. Бечора оила бир хонали уй олиб чикиб кетишга мажбур булганди…
- Сизчи? Дадам дустликка хиёнат килганларида индамадингизми?
- Шунинг устида уйда хар куни жанжал. Камига бошка миллат аёлиги уйланаман деб туриб олди. Уйланди. Яхши топганидан сунг чет элга кетишди. Тугри аввалига пул юбориб туришди…
Колган гапларнинг давомини эшитишни истамасдим хам.
- Ойи илтимос, давомини эсламайлик. Отам бахтли хаёт кечираётган булса хурсандман!
- Равшаннинг отаси жим утиргани йук. Иши яхшиланиб, кутарилганидан сунг нечи марта олдимга келиб ёрдам кулини чузди. Уялдим тугриси. Кандай яхши дуст эдия…
Хонамдан тинмай кул телефонимнинг овози келавергач, онам катъий гапира бошлади:
- Тугри тушун кизим. Биз уларнинг тенги эмасмиз. Равшан хам, энди сен тинч куйсин. Пишмайдиган ош…
Каерга бормай, Равшан акам кетимдан соядай эргашарди. Купол гапириб, жерикиб ташлардим. Осон эмас экан. Севиб туриб, «Сизни куришга кузим йук!» деб алдаш, «Мени тинч куйинг» деб йиглаш. Ишдан чикишим билан Равшан акамдан янги смс хабари келди: «Дилноза…сени севиб колганим учун, сени кийнаётганим учун кечир. Ойим уч кундан буён касалхонада. Хавотирдан хеч каерга чика олмаяпман. Куйнимга кил сигмайди. Сени бир умр кузатиб юришга розиман. Лекин ёнингга йулатмаяпсан-ку. Илтимос касалхонага кел. Бир оз булса хам, ёнимда бул…»
Ишда ушланиб колишимни уйдагиларга бахона килиб, касахонага югурдим. Йулда кетяпман-ку хаёлларим кимсасиз, олис томонларга учиб кетади. Инсонларни тинмай «Такдир бешавкат!» деган сузларини эслаб, яна уйлайман. Яратган хеч кимнинг такдир йулига бефарклик билан ёндашиб, «Сен ёмон одам буласан», «Угрининг угли угри булади» деб ёзмаган. Хар кандай синовли такдирида бандаси учун танлов хукуки берилган. Бизнинг олдимизда иккита йул турарди. Бири якинларимизнинг гап сузига карамай оила куриш, иккинчиси оналарнинг хурмати учун севгимиздан воз кечиш.
Смсда ёзилган палатанинг ёнига якинлашаётиб, кизик сухбат устидан чикиб колдим.
- Ойижон Дилноза жуда яхши киз. Иймонли, такволи… Сиз орзу килган келинлардан купи бордирки, аммо кам жойи йук.
- Углим, ахир мен хам бошкалар катори куримли, файзли хонадон сохиблари билан куда булгим келади. Улар бизнинг тенгимиз эмас. Иккинчидан насл-насабини суриштирганмисан хеч?
- Насл-насаб устида бахт куриб булмайди-ку ойи!
- Эскичилик саркити деб ахамият бермайсан-да! Уйлансанг етти пушти тоза шахарлик кизга уйланасан. Жуда топилмаса, ана аммангни гулдай кизи бор. От тепгиси отникига утмаган…
- Кариндошимга хаётда уйланмайман! Худойим оталаримизнинг килган ишларидан норози. Лекин яна бир имкон юбораётганида, карши чикяпсиз. Икки оила яна кайтадан дуст булиши мумкин-ку.
- Юрагимей… Канака тушунмайдиган боласан узи? Хаёлингга хам келтирма! Хеч нарсасиз колиб кетганимизда, бошимиздан утганини узим биламан. Колаверса сарпоси тулик булмайди. Бу ёкда бор товогим, кел товогим… Отанг рахматли хозир ёнимда булганларида эди…
- Шубхасиз рози булардилар… - деб Равшан акам ташкарига отилиб чикди.
Мени келишимни кутмаган шекилли, довдираб колди. Терлаб кетганидан, юзлари кизариб огир ютинди.
- … Дилноз, узр … бу ерга келишингни кутмагандим. Хаммасини эшитдингми?
Узимни ушлолмай йиглаб юбордим. Оиламнинг номига айтилган сузлардан дахшатда эдим.
- Дилноз, менга кара, биз курашамиз! Оркага кайтиш йук. Хаммаси яхши булади, мана курасан…
- Йук! – дедим мен катъий. Сизга турмушга чиккан такдиримда хам, уйингиздагилар мени чикиштирмайди.
- Лекин…
- Илтимос гапимни, охиргача булмай эшитинг, - дедим мен хаёлларимни егиб. – Бугун шу ерда хаммасига нукта куямиз.
- Нахотки шунчалик тез енгилсанг? – хайрат билан карарди у.
- Бу енгилишмас. Бу оналарга карши чикмаслик. Ойингизга рахмим келяпти. Огир касал булса-да, сиз учун ёняпти, бахтингизни уйлаяпти. Келин булиб тушган такдиримда хам, хеч нарса булмагандай юзларига кулиб каролмайман. Ахир хеч кайси она уз боласига ёмонликни раво курмайди-ку! – дедим куз ёшларимни артиб. Ойингизна хам, мени хам тушунинг!
- Онаш йигламагин…Шу аклли гапларинг учунам сени яхши кураман-да. Мени кийнама, сенсиз яшолмайман…
- Менсиз яшагансиз, яна хамма хавас килгудай яшайсиз! Бошка йул курмаяпман... Менда, сизда хаммаси яхши булиши учун хайрлашамиз Равшан ака. Алвидо демайман. Ер думалок, келажакда фарзандларимиз бир-бирини яхши куриб колиши мумкин-ку,-дедим уйчан охангда. Сиздан яна бир илтимосим бор. Келажакда «Ота» деган номга сазовор булишни истасангиз, фарзандларингизни кузини ёшламанг. Биламан, хаммасини унутиш осон булмайди. Аммо Яратган яхши курган бандасига синов юборади. Хурсанд булинг синаляпсиз. Аллохнинг мухаббати эса, шубхасиз меникидан анча кучлидир… - юрагимдаги гапларнинг чеки йук эди. Начора, бошка иложим колмай, «Чикиш» эшиги томон юра бошладим.
Равщан акам индамай кетимдан кузатиб колди. Менга яна нимадир дейишини жуда хохлардим. Аммо, энди хаммаси ортда колганди…
Кейин у уйланди. Уша куни роса йигладим. Севинчданми ё аламдан тухтамай йигладим.
***
…Орадан бир йил вакт утди. Ёз ойи. Икки кундан сунг туйим. Келин куйлак танлаш ниятида Севара билан салонга кирмокчи эдик. Дугонам ярим соат ушланиб колишини айтиб кунгирок килди. Вактни бой бермай, дидимга мос куйлакни танладим. Кийиб ойна олдига боришим билан, нотаниш ракамдан смс келди. «Сен дунёдаги энг гузал кизсан!». Кизикиб кунгирок килдим. Жавоб бермади. Иккинси смс хабарини укиб хайратга тушдим. «Онаш, фариштанинг узисан-ку!» Охирида кулиб турган смайлик. Не куз билан карайки, ойна ортида Равшан ака жилмайиб турарди. Гапиришга гап тополмай, ундан куз узолмасдим. Узгармабди. Кузлари кулиб турса хам, нигохи сирли эди.
- Сиз, мени, канакасига? – саволларим куплигидан нима деётганимни билмасдим.
- Сени анчадан бери кузатиб юраман. Бугун ок куйлак кийишингни билиб, салонга кирмасликдан узимни тия олмадим. Фариштани узисан,- деди кулиб.
- Сизчи? Яхшимисиз? Аёлингиз? Уйдагилар?
Саволларимниниг кети тугамасди. Равшан ака менга узок тикилиб турди-да:
- Ажрашганман… - деди кейин ерга караб.
- Канакасига? – кулокларимга ишонмадим. – Нега ажрашасиз?
- Бирга яшаб кетишимизга кузим етмади. Ойимни йукотишдан куркиб, узи айтган кизги уйландим. Киз хали ун еттига кирмагани учун, расмий никохдан утмагандик. Факат шарий никох укилганди. Чимилдикда унга кулимни учини хам теккизмадим. Ёш кизни хаётини барбод килгим келмади. Бор хакикатни айтмасимдан, йиглаб чикиб кетди. Эрка кизиди. Отасининг кули хамма жойга етадиган одам. Эртаси куни куда тараф уйимизга келиб, жанжал кутарди. Кайнотам куз олдимда кизимга талок берасан деб туриб олди. Талогини беришим билан мебел, сарпосини олиб кетишди. Уйга сигмай ишга овора булиб чет элга чикиб кетдим. Ярим йилдан кейин укам уйланди. Хозир ойим анча яхши. Келин курганидан бери хурсанд…
- Нега ундай килдингиз?
- Унга караганимда, ёнимда булганида факат сени курардим. Бутун умр алданиб яшагандан, очик хакикатни айтишни лозим топдим. Тугриси туйдан кейинги мухаббатга кузим етмади. Отаси у кизни яхши оилага берди. Якинда фарзандли булибди деб эшитдим. Яна олдинга боришни истадим-у, кейин сени хам хаётингни бузишдан чучидим.
- Лекин мен хозир унаштирилганман-ку…
- Биламан. Чет элдан келганимдан бери сени кузатиб юраман. Мени бирдан бир орзуйим сени ок куйлакда куриш эди. Туйинг куни олдингга келиб, гамга солишни хохламадим. Мана, бугун уша орзуйимга етдим. Сени бахтли булишингга шубхам йук. Келажакда узингга ухшаган ширин кизларнинг ойиси булишинга хам. Факат бир илтимосим бор. Хар доим шунака аклли, мехрибон киз булиб юр хоп? Лекин, бир нарсани эсингдан чикарма. Качонки ёрдам керак булса, сен учун жонини беришга тайёр инсон борлигини унутма. Онаш, энди сени кузатмайман. Энди сени Аллохга топшираман… дея пешонамдан упди.

…У кетди. Мен хамон жим эдим. Уртада эса яраланган ва армонли севги колганди. Салондан кучага чикишим билан ёмгир куйиб юборди. Равшан акани узокдан булса хам, мени кузатиб турганини, куришни хохлардим. Аммо кузатувлар хам, Равшан ака билан менинг хикоям хам, энди нихоясига етганди…
Категория: Статья / Maqola | Просмотров: 826 | Добавил: Ukinch | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Saytga kirish
Login:
Parol:

Malumot izlash

Yangi kun tartibi
«  Iyul 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

SMS




Sayt Faollari

UzDunYo

Пол: Ayol
Новостей:2585

Administrator



_DAVRONBEK_

Пол: Erkak
Новостей:1489

Do'st



Ukinch

Пол: Erkak
Новостей:1262

Moderator



Axliddin

Пол: Erkak
Новостей:202

Administrator



nodirbek547

Пол: Erkak
Новостей:756

Moderator



Copyright MyCorp © 2020