|
| | |
Главная » 2011 » Iyun » 16 » Назарбековдаги камчилик, энди «Божалар» гуруҳида такрорланди
16:10 Назарбековдаги камчилик, энди «Божалар» гуруҳида такрорланди |
Сўнгги пайтда кутилмаганда фонограмманинг ўчиб қолиши "мода”га айланди. "Божалар" гуруҳи тўрт кунлик концерт дастурининг сўнгги кунини тақдим этди-ю, гап-сўзлар "бола”лади...
Тўғрироғи, концерт вақтида бўлган техник носозлик, яъни фонограмманинг ўчиб қолишини ҳар ким "ўзича” талқин қила бошлади. Назарбековнинг концертидаги камчилигик, "Божалар” гуруµида такрорланганмиш. Эмишки, хонандалар бу ҳолатдан довдираб, айниқса Нигора ва Алишер Узоқов ўзларини йўқотиб, саҳнада қўл қовуштириб турибди. Устига-устак Алишер чала ярим жонли ижрода қўшиқ куйлаганмиш. Бу "миш-миш”ларга ойдинлик киритиш мақсадида Жаҳонгир Позилжоновга мурожаат қилдик...
Жавлон Шодмонов, концерт режиссёри: — Бундай маълумот тарқатганлардан жуда ранжидим. Техник носозлик бўлгани рост. Аммо "пашшадан фил ясаш”нинг ҳожати йўқ эди. Саҳнага Ойбекдан сўнг Нигора чиққач, фонограмма ўчиб қолди. Кетидан Ёдгор Носиров қўшиқ куйлади. Алишер Узоқов чиқиб, биринчи бандини куйлаб бўлиши билан яна фонограмма панд берди. Сўнг у қўшиқни бошидан охиригача жонли ижрода куйлади, аммо қўшиқ сўзлари ёдидан чиқиб қолгани йўқ. Бу орада техника тузатилди. Сўнг Шоҳруҳхон, Зиёда, "Афруз” гуруҳи, Фарруҳ Соипов ва Райҳон ҳеч қандай муаммосиз қўшиқ куйлашди.
|
Категория: Новости / Yangiliklar |
Просмотров: 1630 |
Добавил: _DAVRONBEK_
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|