Главная » 2011»Mart»12 » Японияда цунами қурбонлари сони минг кишидан ошди
15:59
Японияда цунами қурбонлари сони минг кишидан ошди
11 март куни Японияда кучли зилзила оқибатида юз берган цунами қурбонлари сони 1000 кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда 12 март куни Япониянинг "Киодо” ахборот агентлиги маҳаллий полицияга таянган ҳолда хабар тарқатди.
Расмий маълумотларга кўра, 3400 турар-жой биноси қисман ёки тўла вайрон бўлган. Япониянинг шимолий – шарқидаги Иватэ минтақасидаги Рикудзентаката шаҳри тўлалигича сув остида қолгани хабар қилинмоқда. Минтақанинг Мияко ва Ямада шаҳарларида ҳам мана шундай ҳолат ҳукмрон.
Бундан ташқари зилзила оқибатида бир қатор ядровий реакторлар ишида узилишлар кузатилган. Хабарларга қараганда, "Фукусима-1” атом электр станциясидаги ядровий реакторлардан бирининг совутиш тизими ишдан чиққани оқибатида реакторни бошқариш пунктида радиация меъёри минг баробарга кўпайган. АЭС ташқарисидаги ҳудудда эса радиация меъёри белгиланганидан 8 баробар кўп бўлган.
Япония Бош вазири Наото Кан 11 март куни бу ҳудуддан 3 минг одамни бошқа жойларга кўчириш ҳақида кўрсатма берган эди.
Япониянинг "Киодо” ахборот агентлигининг Ядровий ва саноат хавфсизлиги агентлигига таяниб тарқатган сўнгги хабарларида айтилишича, "Фукусима-1” АЭСи биринчи блоки олдида цезий моддаси топилган. Бу эса реактор қаъридаги ёнилғининг сизиб чиққанини билдиради.
"Фукусима-2” АЭСида ҳам вазият мураккаб эканлиги айтилмоқда. Бу икки атом электр станциясида атом реакторлари тизимидан буғларни чиқариш амалиёти олиб борилмоқда.
Айни пайтда Япониянинг NHK жамоатчилик канали радиацион хавфсизлик хизматига таяниб АЭСлар атрофида яшовчи аҳоли ҳаётига таҳдид йўқлиги ҳақида хабар берди.
11 март куни Япония шимолий – шарқий соҳилига баландлиги 10 метр келадиган цунами ёпирилган эди. Эпицентри мамлакат соҳилларига яқин бўлган денгиз тубида юз берган кучли зилзила оқибатида Тинч океанидан келган улкан уммон тўлқини уйлар, машиналар, йўллар ва экин майдонларини ювиб кетди.
Японияда қурбонлар сони ошмоқда
Япония шимолий-шарқий соҳилига баландлиги 10 метр келадиган цунами ёпирилди. Эпицентри мамлакат соҳилларига яқин бўлган денгиз тубида юз берган кучли зилзила оқибатида Тинч океанидан келган улкан денгиз тўлқини уйлар, машиналар, йўллар ва экин майдонларини ювиб кетди. Расмий хабарларга кўра, Японияда рўй берган табиий офат оқибатида камида 187 киши ҳалок бўлган, 722 киши жароҳат олиб, камида 530 нафар одам бедарак йўқолган.
Расмийларга кўра, офат рўй берган минтақадаги атом электро станциялардан радиоактив моддаларнинг сизиз чиқаётгани аниқланмаган, аммо реакторлардан бирида совутиш жиҳози ишдан чиққани боис ичидаги ҳарорат ва босим меъёридан ортиб кетган. Шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши чора сифатида реактор жойлашган минтақадан уч мингча одам эвакуация қилинди.
Пойтахт Токиода бир қанча бинога ўт кетд, жумладан нефтни қайта ишлаш заводига ўт кетди.
Япония Бош вазири Наото Кан табиий офатдан жабр кўрганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди ва цунами оқибатларини баратараф этиш учун лозим чоралар кўрилишини ваъда қилди. БМТ Японияга лозим ёрдамларни юборишни ваъда қилмоқда.
Браузерингизда JavaScript ўчирилган ëки компютерингизда Adobe's Flash Player нинг эски версияси ўрнатилган. Flash Player нинг янгисини бу ердан олиншингиз мумкин.
Жума куни Япония шимолий-шарқий соҳилига баландлиги 10 метр бўлган цунами ёпирилди.
Эпицентри мамлакат соҳилларига яқин жойда, денгиз тубида юз берган кучли зилзила оқибатида баландлиги бир неча метр келадиган денгиз тўлқини машиналар, йўллар ва экин майдонларини ювиб кетди.
Ҳозирча 130дан зиёд одам ҳалок бўлгани тасдиқланган ва қурбонлар сони ортиши мумкинлигига оид хавотирлар бор. Зилзила эпимаркази Ҳонсу ороли яқинида денгиз сатҳидан 24 километр чуқурликда ва пойтахт Токиодан 400 километр шимолий-шарқда бўлган.
Бу ерда зилзила кучи 8,9 баллни ташкил қиди. Зилзила пойтахт Токиода ҳам баланд биноларни зир титратди.
Нафақат Японияда балки бутун тинч океани хавзасида жойлашган давлатларда аҳоли цунами хавфидан огоҳлантирилмоқда.
Офат Индонезия, Тайвань, Филиппин, Микронезия, Гвинея ва Ҳавайи оролларига ҳам хавф солмоқда.
Япония зилзиласи натижасида юзага келган цунами тўлқинлари АҚШ нинг Калифорния қирғоғига етиб келди ва хабарларга кўра, тўлқинни суратга тушурмоқчи бўлган бир кишини ютиб юборди. Қирғоқ хавфсизлик хизмати бу одамни қидирмоқда.